AҚШда ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
Гавайи тропик ўрмонларида тез-тез ёнғинлар содир бўлмоқда. Бунга қуруқ ва иссиқ ёз иқлими сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ўтган ой ўт ўчирувчилар вертолётлар билан биргаликда ўрмон ёнғинини назорат остига олган ва 1400 гектардан зиёд ер қутқарилган эди. Сўнгги ҳафталарда ўнлаб йирик алангалар яна авж олди.
2018 йилдан бугунгача ороллар бўйлаб камида 75 107 гектар майдон ўрмон ёнғинлари натижасида йўқотилди. Бу ўн ярим йил ичидаги энг катта йўқотиш. Манавадаги Гавайи университетининг тропик ёнғин бўйича мутахассиси Клей Трауерничтнинг сўзларига кўра, ҳар йили ёнғин содир бўладиган Гавайида ёнғинлар сони ўтган ўн йилга қараганда тўрт бараварга ошган.
Бир асрдан буён давом этиб келаётган ёнғинлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилган Трауерничт ҳар йили 1990-2005 йилларда Гавайида ёнган майдон штат умумий майдонининг тахминан 0.48фоизини ташкил этганини аниқлади,
Вулқон отилиши ва цунами каби табиий офатлар ҳам Гавайида тез-тез кузатилади. Аммо ўрмон ёнғинлари табиий офатларнинг 90 фоиздан ортиғини ташкил қилади. 2018 йилда Гавайи вулқони лавалари миллий боғгача етиб келиши натижасида катта ёнғин содир бўлган, оқибатда 3572 гектарлик табиий ўрмон ёниб кетган.
Таҳминларга кўра, Гавайининг баъзи жойларида қурғоқчилик кучайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди ва шу сабаб хавфли ҳудудлардаги ҳокимият аҳолини сувдан тежамкорлик билан фойдаланишга чақирди.