АҚШ Украинага яна 250 миллион долларлик ҳарбий ёрдам беради
Америка Қўшма Штатлари Украинага 250 миллион доллар миқдорида навбатдаги ёрдам тўпламини эълон қилди.
Давлат департаменти хабар беришича, Вашингтон маъмурияти Киевга ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ракета мажмуаси, артиллерия учун ўқ-дори, танкка қарши тизим, “Bradley” пиёдалар жанговар машинаси ва бошқа зирҳли техникадан иборат қўшимча ҳарбий кўмак ажратишда давом этмоқда.
Россия билан давом этаётган урушда Украинага мудофаа учун ёрдам жуда зарур, дейилган баёнотда.