Қўшма Штатлар 14-16 февраль кунлари Мюнхенда бўлиб ўтадиган Хавфсизлик конференциясида Украина инқирозини ҳал қилиш режасини тақдим этади, деб ёзди “Блумберг” агентлиги.

– Лойиҳани иттифоқчиларга Президент Дональд Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кейт Келлог тақдим этади, – дейилган хабарда.

Суҳбатдошлар муҳокама формати ва тафсилоти ҳақида маълумот бермаган.

Ўтган шанба куни Келлогг Оқ уй раҳбари Россия – Украина музокараси учун воситачи бўлишини айтиб, ўт очишни тўхтатиш ва доимий тинчликка йиллар давомида эмас, балки бир неча ой ичида эришиш учун имкон яратишини таъкидлаганди.

Сўнгги пайт, айниқса Трамп ҳокимият тепасига келгач, Украина – Россия можаросини ҳал қилиш бўйича мулоқот бошланиши мумкинлиги ҳақидаги ахборотлар урчиди. Музокара ўтказиш кераклигини икки томон ҳам инкор қилмаяпти. Фақат бу борада томонларнинг фарқли қараши шаклланган. Масалан, ўтган йил июнь ойида Россия Президенти Владимир Путин можарони тинч йўл билан ҳал қилиш ташаббусини илгари сурган:

– Россия зудлик билан ўт очишни тўхтатади ва музокарага тайёрлигини эълон қилади. Зиддиятни бартараф этиш бўйича ёндашувимиз Украинанинг НАТОга кириш ниятидан расман воз кечиши, қуролли кучларини РФга тегишли янги ҳудудлардан олиб чиқиб кетиши, демилитаризация ва деназификация жараёнини амалга ошириши, нейтрал, қўшилмаслик ва ядросиз мақомга эга бўлишини тақозо қилади.

Давлат раҳбари шартлар қаторида Россияга қарши санкция бекор қилиниши лозимлигини ҳам эслатиб ўтган.

Участники Мюнхенской конференции обсудят меры коллективной безопасности в  Европе и военную помощь Украине

Шу билан бирга Москва Киев режими 2022 йил октябрда музокарага киришишни инкор этгани, Владимир Зеленский президентлигининг қонунийлиги масаласида жиддий муаммолар борлигини қайта-қайта таъкидлаб келади.

1963 йил февраль ойидан буён Германияда ўтказиб келинадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида сиёсатчилар, ҳарбийлар, бизнес ҳамда нодавлат ташкилотлар вакиллари, хавфсизлик бўйича экспертлар тўпланади. Анжуманда ташқи сиёсат, хавфсизлик ва мудофаа соҳалари билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Чего ждать от Мюнхенской конференции в 2024 году

Дастлабки 30 йил форум иштирокчилари орасида НАТО давлатларининг ҳарбий ва сиёсий раҳбарлари, сиёсатшунослар, оммавий ахборот воситалари вакиллари кўп эди. Ўтган аср 90-йилларидан бошлаб уларга Россия ва бошқа Шарқий Европа мамлакатлари, Осиёдан Хитой, Ҳиндистон ва Япония қўшилди.

Бу гал кун тартибида Россия – Украина уруши ва Яқин Шарқдаги можаро мавзуси асосий масала сифатида кўрилаётган анжуманда 450 дан зиёд иштирокчи, жумладан давлат раҳбарлари, вазирлар, халқаро ва нодавлат ташкилотлар етакчи намояндалари, бизнес, ОАВ, илмий доира ва фуқаролик жамияти вакиллари йиғилади.

Хусусан, НАТО Бош котиби Марк Рютте, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен, Европарламент раҳбари Роберта Метсола, Европа кенгаши президенти Антонио Коста, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича вакили Кажа Каллас, мудофаа бўйича Европа комиссари Андриус Кубилиус, БМТ вакиллари, Германия мудофаа вазири Борис Писторус каби таниқли шахслар келиши тасдиқланган.

Тадбирда Россия вакиллари иштирок этмайди.

С.Раҳимов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Украина инқирозини ҳал қилиш режасини эълон қилмоқчи