
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Қўшма Штатлар ҳибсга олинган америкаликларнинг озод этилиши ортидан “Толибон”нитеррорчи ташкилот сифатида тан олинишини қайта кўриб чиқаётганини айтди.
– Айни пайтда бу мақом қайта кўриб чиқилмоқда, чунки биз сўнгги бир неча ҳафта ичида баъзи америкалик маҳбусларни озод қилишда бир қанча муваффақиятларга эришдик, -деди у Вакиллар палатасидаги йиғинда.
Маълумот ўрнида, “Толибон” “Specially Designated Global Terrorist (SDGT)” мақоми бўйича АҚШда террорчи ташкилот деб изоҳланади.
Аввалроқ, “Толибон” ҳаракати АҚШ расмийларига мамлакатда ўз ваколатхонасини очиш бўйича сўров юборган эди, деб хабар берди “CNN” телеканали.
Жорий йил апрель ойида Россия Олий суди Бош прокурор Игор Красновнинг даъвосини қаноатлантириб, РФда “Толибон” ҳаракатига қўйилган тақиқни олиб ташлаган эди.
С.Раҳимов, ЎзА