Хабарингиз бор, 5 ноябрь куни АҚШда бутун дунё эътиборини жалб қилиб турган муҳим сиёсий жараён – 60-президентлик сайлови ўтказилади. Маълумки, Қўшма Штатлар таризида президент ва вице-президент лавозимига номзоди илгари сурилган сиёсатчи хотин-қизлар кўп эмас.

Улардан бири – вице-президент Камала Харрис агар сайловда ғалаба қозонса, Американинг биринчи аёл президентига айланади.

Ўтмишда кўплаб америкалик аёллар президент ёки вице-президент бўлишга ҳаракат қилган, бироқ уларнинг аксарияти кучсизроқ партиялардан номзод бўлгани учун муваффақият қозона олмаган.

Умуман, AҚШ аёл сиёсатчилари орасида энг машҳурлари Харрис ва Хиллари Клинтон.

Сўнгги йилларда мамлакат сиёсий майдонида аёлларнинг таъсири кучайди. 2024 йилги президентлик сайлови ушбу фаолликни яна бир бор кўрсатди.

Биринчи аёл вице-президент

Камала Харрис 1964 йил туғилган. Онаси ҳиндистонлик, отаси ямайкалик. Ҳуқуқшунослик дипломини олгач, Камала фаолиятини Aламеда округи прокурори сифатида бошлаган. 2003 йил Сан-Франциско округининг илк аёл прокурори, 2010 йил эса Калифорния штати биринчи аёл бош прокурори бўлди. 2017 йил Харрис Калифорниядан сайланиб, иккинчи афро-америкалик аёл ва тарихдаги биринчи жанубий осиёлик-америкалик сенаторга айланди.

2019 йил ўша пайтдаги сенатор Демократик партиядан президентлик пойгасига қўшилди. Дастлаб сайлов кампанияси яхши бошланди, лекин сўровлар ғалаба қозониш имконияти пастлигини кўрсатгач, сиёсатчи номзодини қайтарди. Кейинроқ Камала Харрис Жо Байденни қўллаб-қувватлади ва ўз навбатида вице-президент лавозимига номзодини қўйишини айтди. Шу йил август ойида Байден Харрисни вице-президентликка номзод сифатида танлади. Ноябрда бўлиб ўтган сайловдаги ғалабадан сўнг Харрис Қўшма Штатлар вице-президенти лавозимини эгаллаган биринчи аёл, биринчи қора танли аёл ва биринчи жанубий осиёлик-америкалик бўлди.

Клинтон – президентликка номзод биринчи аёл демократ

Хиллари Клинтон 1947 йил AҚШда туғилган, сиёсий фаолиятини Республикачилар партиясида бошлаган.

Хиллари Билл Клинтонга Йель университетини тамомлагандан сўнг турмушга чиққан. У Оқ уйга эри илк бор Aрканзас штати губернатори, кейин 1992 йил президент бўлганда кирган.

Клинтон фаол сиёсий карьерани давом эттирди ва 2000 йил Нью-Йоркдан сенатор этиб сайланди. Бу минтақадан илк аёл сенатор чиқиши эди. 2006 йил лавозимига қайта сайланди.

Хиллари Клинтон 2008 йил президентликка номзодини қўйган бўлса-да, рақиби, ўша даврнинг кучли сиёсатчиларидан бири Барак Обамага ютқазди. 2009 йил Сенатдаги лавозимини топширди ва Обама маъмуриятида Давлат котиби сифатида иш бошлади. 2015 йил яна демократлар томонидан президентлик сайлови учун номзод қилиб кўрсатилди ва AҚШнинг йирик сиёсий партияси томонидан президентликка кўрсатилган биринчи аёл бўлди.

Клинтон 2016 йил сайловчилар коллегиясига овоз беришда рақиби Дональд Трампга ютқазган.

Чей-Смит – президентликка номзод илк республикачи аёл

Маргарет Чей-Смит 1897 йил Мейн штатида туғилган. Илк сиёсий тажрибани турмуш ўртоғининг маслаҳатчиси сифатида олган. 1940 йил апрель ойида эрининг эрта вафотидан кейин у Қўшма Штатлар парламенти палатасида иш бошлаб, саккиз йил ўтгач, AҚШ Сенатидан муваффақиятли ўрин эгаллади. 1948 йил Чей-Смит Конгресс тарихида иккала палатага сайланган биринчи аёл бўлди.

Аёллар ҳуқуқини таъминлаш, таълим ва соғлиқни сақлашни ривожлантиришдаги саъй-ҳаракати билан танилган Чей-Смит 1964 йил Республикачилар партиясидан президентликка номзоди кўрсатилган илк аёл сифатида тарихга кирди.

Президентликка номзод илк қора танли аёл

AҚШнинг биринчи қора танли конгрессмени Ширли Чишолм 1924 йил Нью-Йоркда туғилган. Сиёсий фаолияти тенглик, ижтимоий адолат ва қашшоқликни бартараф этиш каби масалаларга қаратилган. 1968 йил у Нью-Йоркдан Конгресс Вакиллар палатасига сайланган.

Ширли 1972 йилги президентлик сайловида Демократик партиядан номзод биринчи қора танли аёл сифатида тарихга кирди. Ўша даврда Чишолмга теледебатда қатнашишга рухсат берилмаган. Судга даъво қилгандан кейин телевизор орқали фақат бир марта нутқ сўзлай олди, холос. Бинобарин, Чишолм номзодини илгари суриш орқали бошқа қора танли сиёсатчиларни ҳам илҳомлантирган.

Президентликка биринчи аёл номзод

1838 йил AҚШда туғилган Виктория Вудхалл аёллар ҳуқуқи ҳимоячиси, мамлакатда муҳим ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ташаббускори эди. Президентликка номзод ва аёллар ҳуқуқи фаоли сифатида у турли соҳаларда аёллар учун тенг ҳуқуққа йўл очди.

1872 йил президентликка даъвогарлик қилган Вудхалл Қўшма Штатларда энг юқори лавозим эгаллаган биринчи аёл сифатида танилган. Ўша пайт мамлакатда аёллар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмагани учун Вудхаллнинг номзоди фақат рамзий аҳамиятга эга эди.

Гўзал Сатторова тайёрлади.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
AҚШ тарихида президентликка номзоди қўйилган аёллар