АҚШ суди иш визаси учун 100 минг долларлик йиғимни бекор қилди (+видео)
DW нашри хабарига кўра, АҚШ федерал суди президент Дональд Трамп маъмурияти томонидан иш визаси учун жорий этилган100 минг долларлик йиғимни ноқонуний деб топди.
Федерал округ судьяси Лео Сорокин 8 июнь куни мазкур йиғимни бекор қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу тўлов 2025 йил сентябрида Трамп маъмурияти томонидан жорий этилган эди. Суд уни ижро ҳокимияти ваколатларидан чиқиб кетиш деб баҳолади.
Мазкур қарорга қарши даъво 20 та штат томонидан киритилган эди. Судья Сорокин ўз қарорида мазкур йиғим амалда ноқонуний солиқ ҳисобланишини таъкидлади.
«Президент H-1B визаси учун ариза топшириш жараёнига солиқ жорий этиш ваколатига эга эмас эди», — дейилади суд ҳужжатида.
Аввалроқ бошқа бир федерал судья 100 минг долларлик йиғимни қонуний деб топган эди. Ҳозирда ушбу қарор устидан шикоят қилиниб, апелляция жараёни давом этмоқда.
H-1B яъни, иш визаси юқори малакали хорижий мутахассислар учун мўлжалланган бўлиб, ундан асосан йирик технология компаниялари фойдаланади. Тасдиқланган аризаларнинг қарийб учдан икки қисми Ҳиндистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келади.
Трампнинг мазкур йиғимни 100 минг долларгача ошириш ҳақидаги фармони 2025 йил сентябрида кучга кирган эди. Бу қарор унинг миграцияни чеклаш сиёсати доирасидаги навбатдаги қадам сифатида баҳоланган.
Оқ уй бу қарорни америкаликлар учун мўлжалланган иш ўринларини хорижликлар эгаллаб олмаслиги кераклиги билан изоҳлаган. Йиғим оширилишидан олдин H-1B визасини расмийлаштириш харажатлари 5 минг доллардан ошмас эди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/lC3iYuDJWd0" title="AQSH sudi ish vizasi uchun 100 ming dollarlik yig‘imni bekor qildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА