Америка Қўшма Штатлари собиқ молия вазири Жанет Йеллен “Блумберг ТВ”га берган интервьюсида Президент Дональд Трампнинг тариф сиёсати нотўғрилигига ишончи комиллигини билдирди.

– Менимча, бу сиёсат бутунлай нотўғри, мақсад йўқ, тарифларнинг мантиқий асоси ноаниқ ва ақлсиз, – деган у. – Масалан, Оқ уйнинг Вьетнамга юқори бож жорий этиши ғалати, чунки аввал миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан таъминот занжирини диверсификация қилиш мақсадида ушбу мамлакатда маҳсулот ишлаб чиқариш фаол рағбатлантирилган. Агар АҚШ биринчи қадамни ташласа, Пекин яқинда ўрнатилган савдо тўсиқларини олиб ташлашни афзал кўради. Хитойга бож тўлаш америкалик хонадонларга оғирлик қилади. Бу икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқани узади. Облигация бозоридаги ўзгарувчанлик, доллар заифлашиши ҳам “ишонч йўқолгани”дан далолат.

Шу билан бирга, мулозим вазият ҳали Федерал захира тизимининг аралашувини талаб қилмайди, деб ҳисоблайди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ собиқ молия вазири Трампни танқид қилди