АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг йирик ташвиқотчи нашрларига қарши санкция эълон қилди. Ушбу рўйхатда “Россия Сегодня”, “РИА Новости”, “Russia Today”, “Спутник”, “Ruptly” медиа гуруҳлари бор.

– Кремль Америка Қўшма Штатлари ва мамлакатнинг бутун дунё бўйлаб иттифоқчилари, ҳамкорлари миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсий манфаатига путур етказишга интилади, – дейилган расмий хабарда. – Бу йўлда яширин хорижий зарарли таъсир кампанияси ва ноқонуний кибер фаолият юритувчи қатор воситалардан фойдаланади.

Санкцияга тушганлар орасида RT бош муҳаррири Маргарита Симонян, унинг ўринбосарлари Елизавета Бродская ва Антон Анисимов, ушб медиа тузилманинг инглиз тилида янгилик узатиш хизмати директори ўринбосари Андрей Кияшко, рақамли медиа лойиҳаси менежери Константин Калашников ва бошқалар қайд этилган.

Шунингдек, АҚШ бош прокурори Мэррик Гарланд Адлия вазирлиги RT телеканали икки нафар ходимини 10 миллион доллар маблағ билан боғлиқ фирибгарликда айблаганини ошкор қилди.

Унинг сўзларига кўра, айбланувчилар Америка аудиторияси орасида “Россия ҳукуматининг яширин хабарлари ифодаланган” контентни яратиш ва тарқатиш билан шуғулланади.

Гарланд таъкидлашича, RT ходимлари, жумладан айбланувчилар Константин Калашников ва Елена Афанасьевага интернет орқали турли шахслар билан мулоқот қилиб, “ижтимоий тармоқда россияпараст ташвиқот ва дезинформация тарқатиш учун 10 миллион доллар атрофида пул берган.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Россиянинг йирик нашрларига санкция киритди