АҚШ Президенти Байден “G7” саммитида қатнашади
АҚШ Президенти Жо Байден “Катта еттилик” саммитида иштирок этиш учун чоршанба куни Хиросимага боради, деб хабар берди Оқ уй матбуот хизмати.
Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония раҳбарларидан ташқари Австралия, Бразилия, Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия, Кук ороллари, Комор ороллари иттифоқи ва Жанубий Корея етакчилари ҳам саммитга таклиф этилган.

18 май куни Байден Япония Бош вазири Фумио Кисида билан икки томонлама учрашув ўтказади.
Саммит давомида Украинадаги низо, Пекиннинг Тайвань бўғози ва Жанубий Хитой денгизидаги фаолияти асосий мавзу бўлиши айтилди.
Байден Япония ва Жанубий Корея етакчилари билан уч томонлама музокаралар ўтказиб, иқтисодий хавфсизлик, ҳарбий машқларни кенгайтириш ва КХДРга нисбатан қўшма сиёсатни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
ЎзА