АҚШ Осиёда энг йирик мудофаа машқини бошлади
“Bloomberg” агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ Яқин Шарқдаги уруш шароитида Хитойга қарши курашиш учун Филиппин билан бирга энг йирик мудофаа машқини бошлаган.
Ҳарбий машғулот рекорд даражадаги қўшин билан ўтказиляпти. Денгиз ва жанговар ўқ отиш машқига 17 000 дан кўп аскар жалб қилинган. Иштирокчи давлатлар орасида Япония, Канада, Австралия, Янги Зеландия ва Франция ҳам бор.
Нашр таъкидлашича, мазкур амалиёт Хитой бир неча ҳарбий кемасини машғулот олиб бориш учун Тинч океани ғарбига жўнатган куни эртасига бошланган. Дарвоқе, Япония бу гуруҳга илк бор қўшилди.
С.Раҳимов, ЎзА