АҚШ нефть захираси 1983 йилдан бери энг паст даражага тушди
CNN хабар беришича, Эрон билан уруш оқибатини юмшатиш учун захирадан фойдаланиш давом этаётган бир пайтда, АҚШ стратегик нефть захираси 1983 йилдан кейинги энг паст даражага тушиб қолган.
Федерал статистика маълумотига кўра, АҚШ расмийлари ўтган ҳафта яна 8,9 миллион баррель қўшимча нефть чиқарди. Натижада захира ҳажми 2023 йил июль ойида қайд этилган аввалги энг паст кўрсаткичдан кам – 340,3 миллион баррелга тушди.
Таъкидланишича, стратегик захирада охирги марта энг кам хом ашё бўлган давр, 1983 йил июль ойида, Рейган маъмурияти биринчи марта захира ташкил қилган пайт кузатилган. Яъни, ҳозир Трамп маъмурияти учун стратегик захира энергия нархи кўтарилишини чеклаш ва иқтисодиётга босимни юмшатиш учун асосий воситалардан бирига айланган.
С.Раҳимов, ЎзА