АҚШ Эрон портларига нисбатан чеклов жорий қилади (+видео)
DW нашри берган хабарга кўра, АҚШ 13 апрелдан Эрон портларига нисбатан чеклов жорий қилади.
Бу қарор ижроси АҚШ Марказий қўмондонлиги томонидан амалга оширилади. 13 апрелдан бошлаб Эрон портларига кириб-чиқаётган барча кемалар назорат қилинади ва керак бўлса тўхтатилиши мумкин. Бу чеклов барча давлатлар кемаларига тегишли бўлади.
Чекловлар Форс қўлтиғи ва Ўмон қўлтиғидаги барча Эрон портларини қамраб олади. Шу билан бирга, Ҳурмуз бўғозида ва Эронга тегишли бўлмаган портларда кемалар ҳаракатига тўсқинлик қилинмайди.
Бу қарор АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар натижасиз тугаганидан кейин қабул қилинди. Трампнинг мақсади Эроннинг кемалардан тўлов олишини чеклаш ва нефть савдосидан тушадиган даромадини камайтиришдан иборат.
Эрон эса Трампнинг бу баёнотларини жиддий қабул қилмади. Мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Шаҳрам Эроний АҚШнинг бундай таҳдидларини мантиқсиз ва кулгили деб атади. Унинг айтишича, Эрон ҳарбийлари минтақада АҚШ фаолиятини доимий равишда кузатиб бормоқда.
Исломободдаги музокаралар муваффақиятсиз тугаганидан сўнг нефть нархи ҳам ошди. Масалан, Brent нефтининг бир баррели 95 доллардан 102 долларгача кўтарилди.
Томонлар асосан Эроннинг ядровий дастури ва Ҳурмуз бўғози масаласида келиша олмади. Эрон бу бўғозни назорат қилиш ва у орқали ўтаётган кемалардан тўлов олишни истайди. АҚШ эса бунга қарши чиқмоқда.
Умуман олганда, вазият ҳали ҳам кескинлигича қолмоқда ва томонлар ўртасида келишувга эришилгани йўқ.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/oIkZcNJI7QE" title="AQSH Eron portlariga nisbatan cheklov joriy qiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe> Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА