"Apple" ортиқча харажатларни камайтирмоқчи
"Apple" бошқа компания ва стартапларни сотиб олишга камроқ пул сарфлайди.
"РИА Новости"нинг "Bloomberg" маълумотига асосланган хабарига кўра, "Apple" компаниясининг мутахассиси Марк Гурман корпорация стартаплар ва IT фирмаларни сотиб олиш учун бюджетни кескин қисқартириш ҳисобига ортиқча харажатларни камайтирмоқчи.
Қайд этилишича, 2021 ва 2022 йилларда "Apple" бундай харидлар учун тахминан 200 миллион доллар сарфлаган. Бу компания илгари сарфлаган маблағдан анча кам бўлиб, хусусан, 2020 йилда IT гиганти турли компанияларни сотиб олиш учун 1,5 миллиард доллар ажратган.
Хабарда, хусусан, компания томонидан ҳар ҳафта янги стартаплар ва сўнгги олти йил ичида 100 та компания сотиб олгани қайд этилган.