Анжуман доирасида ҳамкорлик битими имзоланди
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг аҳамиятига бағишлаб Тошкентда ўтказилаётган халқаро илмий-амалий конференция иштирокчилари шўъба йиғилишларида ўта долзарб масалаларни муҳокама қилишмоқда.
Жумладан, барқарор минтақавий ривожланиш жараёнидаги ўзаро ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари қамраб олинган гуруҳда Россия-Тожикистон университети Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори, тарих фанлари доктори Гўзал Майтдинованинг “Ўзбек-Тожик стратегик шериклиги барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида” мавзусидаги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрам Неъматов ва Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар маркази Минтақавий хавфсизликни ўрганиш бошқармаси бошлиғи Комрон Ҳидоятзоданинг ўзаро ҳамкорликнинг муҳим омили сифатида барқарор минтақавий ривожланиш масаласига бағишланган ҳамда “Билим карвони” нодавлат илмий ташкилоти раҳбари, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Фарход Толиповнинг “Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларининг янги асри: Стратегик шерикликдан иттифоқчилик сари” номли маърузалари экспертлар, мутахассисларнинг қизғин муҳокама, мунозараларига сабаб бўлди.

Ушбу шўъба йиғилиши сўнгида Тожикистон Миллий фанлар академияси ва Марказий Осиё халқаро инстиути ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Конференция давом этяпти.

Ғ.ХОННАЗАРОВ, Н.ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА