Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Ўзбекистон Бадиий академияси Рассомлар уюшмаси аъзоси Анна Донецнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган ижодий ишлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда турли миллат ва элат вакилларининг эмин-эркин таълим олиши, меҳнат қилиши, ижодий фаолият билан шуғулланиши, ўз истеъдоди ва салоҳиятини намоён этиши учун зарур барча шароит ва имкониятлар яратилган.

Анна Донец 1951 йили Қозоғистон Республикасининг Жусали қишлоғида туғилган. У ерда ўрта мактабни тамомлагач, 1973 йили Беньков номидаги Республика рассомлик ўқув даргоҳини битиради. Болаликдан китоб ва тасвирий санъатга меҳри баланд бўлган Анна Донец китоб графикаси соҳасида самарали фаолият олиб боради.

[gallery-8989]

У 50 дан ортиқ китоб ва журнал нашрларига график безак ишлаган. Мусаввир Ўзбекистон давлат музейлари учун Огаҳийнинг қўлёзма китоблари, дарсликлар, Ғафур Ғулом ва Абдулла Қаҳҳор китоблари, Сергей Есенин шеърий тўпламларига бадиий безаклар ишлаган. Шунингдек, деворий расм эскизлари, герблар, савдо белгилари, нишонлар тайёрлашда фаол иштирок этган. Анна Донец Тошкент, Самарқанд, Хива, Бухоро, Олмалиқ, Янгийўл, Гулистон, Жиззах, Бўка шаҳарларидаги музейларнинг интерьерларини безашда қатнашган. Анна Донец асарлари юртимиз ва бир қатор хорижий давлатларнинг музейларида сақланади.

Ўзбекистон “Славутич” украин маданият марказининг фаол аъзоси саналган Анна Донец мазкур кўргазмани ўз устозлари ва ўқитувчиларига бағишлагани эътиборга моликдир.

Анна Донец Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Назокат Усмонова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анна Донец асарлари юртимиз ва бир қатор хорижий давлатларнинг музейларида сақланади