Нукусда Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилотининг Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2025 йилнинг биринчи олти ойида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, партия ташкилоти раислари, “Экология ва саломатлик” аёллар клуби аъзолари,  “Ёш экологлар қаноти” ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб шаҳар ва туман партия ташкилотлари томонидан олиб борилган ишлар тақдимоти ўтказилди. Сўнгра Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти раиси А. Бегимованинг олти ойлик ҳисоботи эшитилди ва иккинчи ярим йилликда амалга ошириладиган иш режаси кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли ва ёшлар орасида тарғиб қилиш, партиянинг жамиятдаги ижобий имижини ошириш ҳамда аъзолар ва тарафдорлар сафини кенгайтириш бўйича жами 540 та тарғибот тадбири ўтказилди. Хусусан, “Тоза ҳудуд”, “Яшил макон”, “Ҳаёт дарахти”, "Спорт - соғлик гарови" “Чиқиндисиз маскан” каби ижтимоий акциялар ташкил этилди. Ушбу тадбирлар орқали аҳолини атроф-муҳитни муҳофаза қилишга чорлаш, дарахт экиш, сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби масалаларда хабардорлиги оширилди.  

[gallery-24170]

Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб янги ташкил этилган 78 та бошланғич партия ташкилоти (БПТ) маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар негизида тузилди. Ҳар бир БПТ ўз жойида партия ғояларини тарғиб қилиш, аҳоли билан тизимли ишлаш, экологик муаммоларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланиши кўзда тутилган. Бу эса партия фаолиятининг жойлардаги таъсир доирасини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Партия қошида ташкил этилган “Экология ва саломатлик” аёллар клуби ҳамда “Ёш экологлар қаноти” томонидан 172 та турли тадбир ўтказилган бўлиб, уларда олти минг нафарга яқин аёл ва ёшлар иштирок этган. Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 135 та экорейд тадбири ўтказилиб, аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий объектлар атрофидаги экологик ҳолат ўрганилди. Ушбу рейдлар давомида чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар, ноқонуний ахлат ташлаш ҳолатлари аниқланиб, мутасадди ташкилотларга мурожаатлар юборилди. Жамоатчилик назорати доирасида 109 та назорат тадбири ўтказилиб, экологик қонунчиликнинг бажарилиши юзасидан жойлардаги ҳолат ўрганилди. Ифлосланиш манбалари, чиқиндиларни тўғри ташлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш тартиби каби йўналишларда мониторинглар олиб борилди.

Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилотига жами 312 та, шаҳар ва туман Кенгашларига 142, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари шаҳар ва туман  Кенгашларии депутатларига жами 454 та мурожаат келиб тушган. Шундан 392 таси ижобий ҳал қилинган, 363 тасига тушунтириш берилган, 136 таси ҳозирда иш жараёнида.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев партия фаолиятини ривожлантиришдаги айрим камчиликларга тўхталди. Жумладан, Элликқалъа, Бўзатов ва Қонликўл туманлари партия ташкилотларига қисқа фурсатда фаолиятларини самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

Довуд Абибуллаев,

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аниқ вазифалар белгилаб олинди