Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 26 февраль куни хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.

Айниқса, опа-сингилларимиз бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.  

Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг:  

“Аёлларнинг тадбиркорлиги, ташаббуслари қўллаб-қувватланаяпти. Ўтган йили 585 мингга яқин хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган, 36 мингдан ортиқ аёллар касб-ҳунарга ўқитилган.

   Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва манзилли ҳал этиш мақсадида “аёллар дафтари” жорий этилди. Ушбу дафтарга, 9 та мезон асосида 433 минг нафар хотин-қиз киритилиб, электрон база шакллантирилди. Бугунги кунгача уларнинг 80 мингининг муаммолари ҳал этилган”, деган сўзларидан мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларни аниқ-тиниқ кўриш мумкин.  

Бу борада Марказимиз вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда муайян ишларни олиб бормоқда. Хусусан,“Аёллар дафтари”га киритилган ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлаётган хотин-қизлар учун бир ҳафталик ўқув курслари ташкил этилди. Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят бўйича 1 минг 200 нафар опа-сингилларимиз ана шу курсларда психологик, иқтисодий йўналишларда таҳсил олди. Яъни уларга тадбиркорлик таваккалчилиги, бизнес лойиҳаси тузиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредит маблағлари олиш, улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш, маҳсулотни сотиш, кредитни қайтариш билан боғлиқ масалаларда зарур билим ва тушунчалар берилди.  

Курсларни тамомлаган хотин-қизларга кредит олиш учун сертификатлар тақдим этилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан видеоселектор йиғилишида айтилган вазифалардан келиб чиқиб, бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш учун астойдил ҳаракат қиламиз.    

Муқаддасхон КАРИМОВА,

Андижон вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда хотин-қизлар тадбиркорлиги янада ривожланади