Андижонда қарийб 2 кг “гашиш” моддаси мусодара қилинди
Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш, бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Марҳамат туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 1993 й.т. маҳаллий фуқаро муқаддам наркокуръерлар томонидан дала майдонидаги хуфий жойга қолдириб кетилган 1 кг 986 гр “гашиш” моддасини ўзининг қариндоши орқали қабул қилиб олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА