Андижонда “Маҳалла лигаси” ғолиблари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида ташкил этилган “Маҳалла лигаси”нинг Андижон вилояти босқичи мусобақалари ўтказилди.
Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросимида оммавий спортни ривожлантириш, аҳоли, айниқса, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний фаолликни кенг тарғиб этишда мазкур лойиҳанинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
[gallery-30449]
Вилоят босқичида шаҳар ва туман саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар мини футбол, волейбол, стритбол, стол тенниси, воркаут, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича ўзаро беллашди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, жамоавий ҳамжиҳатлиги ҳамда ғалабага бўлган интилиши намоён бўлди.
Мусобақалар якунига кўра, ўз йўналишларида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
“Маҳалла лигаси” мусобақалари аҳолини, айниқса, катта ёшдагиларни мунтазам спорт билан шуғулланишга жалб этиш, маҳаллаларда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва оммавий спорт ҳаракатини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА