Андижонда ҳудудларни ичимлик суви билан таъминлаш, оқова сув тизими фаолиятини шакллантириш борасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йил режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Оммавий ахборот воситалари, давлат, нодавлат ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори даражага кўтаришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, бу халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этаётганлиги таъкидланди.  

Анжуманда “Андижон вилояти сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ва унинг туман, шаҳар тизимларида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.  

- Ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли режалаштирилган ишларнинг аксариятини амалга оширишнинг имкони бўлмади, - дейди “Андижон вилоят сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Зафарбек Икромов. – Шундай бўлса-да, вилоятда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими фаолиятини яхшилаш борасида муайян ишлар бажарилди. Жумладан, 565 километр тоза ичимлик сув тармоғи, 72,6 километр оқова сув тармоғи, 91 та ичимлик сув қудуғи, 1 та оқова ва 2 та ичимлик сув иншоотида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ушбу ишларни бажариш учун турли манбаалар ҳисобидан 221 миллиард 300 миллион сўм маблағ сарфланди.

Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида вилоятдаги 110 та маҳаллада яшовчи 110 минг нафардан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди, 163 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланди. Умуман, вилоятда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 81,4 фоиздан  83 фоизга ўсди.  Бундан ташқари, 6 минг 300 нафардан зиёд аҳоли яшайдиган хонадонлар биринчи бор оқова сув тармоғига уланган бўлса, 25 минг нафар аҳоли яшайдиган ҳудудларда оқова сув тизими яхшиланди.  

Анжуманда биргина Шаҳрихон туманида ичимлик сув таъминоти оғир бўлган 50 та маҳаллада қарийб 42 миллиард сўм маблағ эвазига 64 та сув қудуғи, 227 километр  сув тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди. Натижада 44 та маҳаллада яшовчи 38 минг нафар аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланган бўлса, 51 минг нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланганлиги қайд этилди.  

Шунингдек, анжуманда Улуғнор туманидаги Тўрттол маҳалласи ҳудудида жойлашган сув қудуғига республикада биринчи бўлиб, энергия тежамкор қуёш фотоэлектрик станцияси ўрнатилди. Эндиликда электр таъминотидаги узилишлар туфайли ичимлик сув таъминотида юзага келадиган муаммолар тўла бархам топганлиги таъкидланди.  

Сув қудуқларига қуёш фотоэлектрик станциялари ўрнатиш ишлари жорий йилда ҳам давом эттирилади. Хусусан, маҳаллий ва республика бюджети маблағлари ҳисобидан жорий йилда қатор 32 та ана шундай станциялар ўрнатилиши кўзда тутилган.  

Вилоятда ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, исрофгарчилик ва йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида ўтган йили 1 миллиард 300 миллион маблағ ҳисобига хонадонлар, хўжалик юритувчи субъектларга 5 минг 381 дона сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилди. Натижада сув йўқотилиши хажми бирмунча камайди.  

Анжуманда ичимлик суви таъминоти борасида жорий йилда амалга ошириладиган ишлар хусусида ҳам қисқача маълумот берилди.    

 Жорий йилда инвестиция дастурлари доирасида вилоятдаги 7 та йирик объектда ичимлик сув таъминоти бўйича қарийб 110 миллиард сўмлик ишларни амалга ошириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 35 та объектда 270 километр ичимлик сув тармоғи тортиш, 17 та сув қудуғи қуриш, 36 та сув қудуғини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.  

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил  жавоблар олди.  

Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ,

Зуҳриддин УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда аҳолининг 83 фоизи ичимлик суви билан таъминланган