
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш мақсадида Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном беришни таклиф қилди.
Бу таклиф нафақат андижонликлар, балки халқимиз томонидан ҳам кўтаринки кайфиятда қабул қилинди. Ўзгача руҳият, байрамона муҳит янги шаҳардаги “Янги Ўзбекистон” боғидаги амфитеатрда намойиш этилган концерт дастурига ҳам кўчди.
[gallery-22834]
Эл севган, истеъдодли санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди. Дастур халқларимиз маданиятининг бойлиги, ўзига хослигини ўзида ифода этди.
Икром АВВАЛБОЕВ, Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА