Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилганлигининг 60 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Маросимни институт ректори, техника фанлари доктори Тоҳиржон Султонов кириш сўзи билан очиб, институт жамоаси, меҳмонларни ушбу қутлуғ сана билан муборакбод этди. Институтнинг олтмиш йиллик тарихи, бугунги салоҳияти, малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари хусусида гапирди. 

– 1964 йилда Андижон пахтачилик институти сифатида ташкил этилган олийгоҳимизда ўтган йиллар давомида қишлоқ хўжалиги тармоқлари учун минглаб малакали мутахассислар тайёрланди, – дейди институт ректори Т.Султонов. – Айни кунда эса мавжуд 5 та факультетда бакалавр таълим йўналишида 27 та мутахассислик бўйича кундузги ва сиртқи бўлимларда 8 минг 500 нафардан ортиқ талаба, шунингдек, 28 та магистратура йўналишида 60 нафардан зиёд магистр таҳсил олади. 

Бундан ташқари, бугунги кундаги мавжуд 20 та кафедрамизда 312 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 18 нафари профессор, фан номзоди (PhD), 124 нафари доцент, 170 нафари малакали катта ўқитувчи, ассистент ва стажёр-ўқитувчилардир. 

[gallery-20612]

Тадбирда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг табриги ўқиб эшиттирилди. 

Шундан сўнг Тошкент Иқтисодиёт университети Андижон факультети профессори, Ўзбекистон Қаҳрамони Шукуржон Маматқулов, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти проректори, профессор Абдуҳаким Салоҳиддинов, Қирғиз-турк “Манас” университети ректори, профессор Алпасиан Жейлан, Ўзбекистон Шарда университети ректори, доктор Санжай Пал, Қирғиз-ўзбек университети проректори Алмаз Атабеков, Бошқирдистон давлат аграр университети проректори Рузил Ягафаров ва бошқа юртимиздаги ҳамда хорижий олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари институт жамоасини қутлаб, эсдалик совғаларини тақдим этди. 

Тантанали тадбирда институтнинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларига унвонлар, Олий таълим, фан ва инновaциялар вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди. 

Куннинг иккинчи ярмида институтда юртимиз ҳамда қатор хорижий давлатлар олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари олим ва мутахассислари, қишлоқ хўжалиги тармоқлари вакиллари иштирокида “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳа муаммолари ва ечимлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бошланди. 

Анжуман “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги экинларини инновацион агротехнологиялардан самарали фойдаланиб етиштириш, ўсимликлар ҳосилдорлиги ва тупроқ унумдорлигини оширишнинг илмий-амалий ечимлари”, “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда органик маҳсулотлар етиштиришнинг салмоғини ошириш, иқлим ўзгариши, табиий ёки техноген офатларнинг атроф-муҳитга таъсирини мунтазам баҳолаб бориш ҳамда уларнинг салбий таъсирини юмшатишнинг илмий ечимлари” сингари ўнта йўналишдаги шўъбалар доирасида давом этди. 

Машғулотларда мутахассисларнинг мавзу доирасидаги маърузалари тингланди, тақдимотлар ўтказилди. Ўзаро фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Илмий-амалий анжуман эртага ўз ишини давом эттиради. 

Ф. Убайдуллаев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилганига 60 йил бўлди