Андижон марказий деҳқон бозорида тўкинчилик муҳити
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида эрта тонгдан савдо қизғин. Бу ерда маҳаллий фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидорларга кенг турда таклиф этилмоқда.
Айниқса, ёз фаслига хос қовун, тарвуз, узум, шафтоли, олма, помидор, бодринг ҳамда бошқа мавсумий маҳсулотларга талаб юқори. Истеъмолчилар сифатли ва янги ҳосилни бевосита ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятига эга.
[gallery-30750]
Бозор ҳудудида савдо-сотиқни замонавий талаблар асосида ташкил этиш, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳамда харидорлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилган. Савдо расталари тартибли жойлаштирилган, ҳудудда озодалик таъминланган.
Шунингдек, бозорда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ҳам ташкил этилган. Уларда аҳоли кундалик истеъмолидаги маҳсулотлар мақбул нархларда сотувга чиқарилиб, ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Марказий деҳқон бозоридаги файзли муҳит, маҳсулотлар сероблиги ва харидорлар учун яратилган қулайликлар воҳада қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар самараси ҳамда бозорлар инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалий ифодасидир.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА