Бухорода “Халқаро зардўзлик ва заргарлик” ва “Миллий каштадўзлик санъати” фестиваллари доирасида “Анъанавий зардўзлик, заргарлик ва каштачилик санъати: тарихи, амалиёти ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вазирлик ва идоралар, ҳокимлик вакиллари, маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Анжуманнинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, санъат фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси директори Камола Акилова, Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал Каддумий, Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисининг Маданият қўмитаси аъзоси Улвия Гамзаева, “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаевлар сўзга чиқди.

Давлат раҳбарининг алоҳида эътибори ва ташаббуси билан ўтган йиллар давомида мамлакатимизда ҳунармандчиликни ривожлантиришга жуда катта имкониятлар яратилганлиги таъкидланди. Соҳага доир қабул қилинган бир қатор ҳужжатларда юртимизда азалдан мавжуд бўлиб келган ҳунармандчилик турларини қайта тиклаш, тараққий эттириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга қаратилган зарур чора-тадбирлар белгиланди. Бунинг натижасида, миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини сақлаб қолиш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар ва аёлларнинг ҳунармандчилик билан шуғулланишига кенг имконият яратилди.

Анжуман аввало, халқ амалий санъатининг қадимий анъаналарини тиклаш, ривожлантириш ҳамда ушбу ҳунармандчилик намуналарини тарғиб этиш орқали халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маданий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади.

Конференция ишида қатнашган 30 нафар хорижий, 60 нафар маҳаллий маърузачилар нутқида заргарлик, зардўзлик ва каштадўзлик санъати тарихи, халқлар орасида оммалашиши, миллий қадрият ва анъаналарни вақт давомида сақлаб қолиш, иқтисодиёт ривожига қўшган ҳиссаси, Бухоро шаҳрида ўтказилаётган зардўзлик, заргарлик ва каштадўзлик санъати фестивали тафсилотлари хусусида сўз борди.

Каштадўзлик санъати ҳақида Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан келган ҳунармандлар ҳам маъруза қилди. Шу қаторда Ўзбекистон Миллий университет тадқиқотчиси, Олий Мажлис Сенати бўлим мудири Нодира Шотурсунова ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди. Нотиқ ўз маърузасида пандемия ва пандемиядан сўнгги ўзгаришларга тўхталиб ўтди. Таъкидланишича, пандемия давридаги “буюк ёпилиш” тўғридан-тўғри гендер тенглигига таъсир этиб, унинг натижасида аёлларнинг иш билан бандлиги 5 фоизга, эркакларники эса, 3,9 фоизга камайган.

Шунингдек, ишсиз қолганлар орасида деярли ҳар ўн аёлдан тўққиз нафари нофаол. Бу эса эркакларга нисбатан кўпроқ аёллар иш қидирмаётгани, ишга жойлашиш ва даромадга эга бўлишга тайёр эмаслигини билдирмоқда. Бундай шароитда тегишли чоралар кўрилмаса, аёллар узоқ муддатли ишсиз бўлиб қолиши мумкин. Ўзбекистонда аҳолининг иқтисодий-ижтимоий ҳолатига пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш юзасидан бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу жараёнда турли шаклларда аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

[gallery-7210]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш қаратилган қарорида қайд қилинганидек, миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар натижасида сўнгги беш йилда мамлакатимиздаги уста ҳунармандлар сони 7 баробарга, шогирдлар 9 баробарга кўпайди. Натижада соҳада банд бўлганлар сони 230 минг нафарга етди. 1,5 мингга яқин ҳунармандлар туризм реестрига киритилди. Бу соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Бундан ташқари, конференция давомида Ўзбекистон Республикасида оилавий, аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги, ҳунармандларга берилаётган имтиёзлар, яратилаётган шарт-шароитлар хусусида сўз борди.

–Халқ банки томонидан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 2021 йилда 3 триллион 199 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди, – дейди Халк банки бошкарув раиси ўринбосари Гулзода Рашидова. – Бунинг натижасида 152 минг нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Шундан 62 фоизи хотин-қизларни ташкил қилади. Жорий йилнинг қисқа муддатида 1 триллион 56 миллиард имтиёзли кредит ажратилиб, бунинг натижасида 44 минг 489 нафар фуқаролар банд бўлди. Бугунги кунда имтиёзли кредит олиб фаолият юритаётган хотин-қизлар нафақат ўзини бандлигини таъминлаб келмоқда балки, оилавий тадбиркорлик йўналишида оила аъзоларининг бандлигини таъминлаб, янги иш ўринлари яратмоқда.

Анжуманда “Ижтимоий-маданий тажриба сифатида анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини сақлаш ва ривожлантириш соҳасида жаҳон амалиётининг ўрни”, “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъати: тарихий-назарий муаммолар ва таълим технологиялари”, “Каштадўзлик санъати тарихи: дизайн ва инновацион ёндашув” мавзуларида хорижий ҳамда маҳаллий маърузачилар ўз фикр-мулоҳазалари билан қатнашди.

Зариф Комилов,

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анъанавий зардўзлик, заргарлик,каштачилик: бугун ва истиқбол