Анъанавий «Тошкент кузи» рейтинг турнири старт олди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Кеча пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида «Тошкент кузи» рейтинг турнири старт олди. Унда 336 нафар шахматчи «А» ва «Б» гуруҳларига бўлинган ҳолда ўз маҳоратини намойиш этишни бошлади.
Шу куннинг ўзидаёқ 1-тур натижалари маълум бўлди. Унга кўра, «А» гуруҳида 81 нафар шахматчи ғалаба нашидасини сурди. 16 нафар иштирокчида дуранг қайд этилган бўлса, 82 нафарига мағлубият ёзилди.
[gallery-19657]
«Б» гуруҳида 73 нафар спортчи илк турни ғалаба билан якунлаб, 10 нафари дуранг натижани қайд этди, қолган 74 нафари мағлуб бўлди.
Бугун мусобақада 2 та тур ўтказилади. Баҳслар тушгача ва ундан кейин бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Турнир ғолиби ва совриндорлари 14 октябрь куни маълум бўлади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА