Ҳамкорлик – муваффақият омили
Наманганда ўтказилган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида 260 саноат корхонаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти 1 минг 200 га яқин турдаги маҳсулотларини намойиш этди.
Наманганда ўтказилган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида 260 саноат корхонаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти 1 минг 200 га яқин турдаги маҳсулотларини намойиш этди.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 3 мартдаги 2016 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида маҳаллий хомашё асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш, йирик саноат корхоналари ва кичик бизнес субъектлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Наманган вилоятида 15 минг 700 дан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 68,2, саноат маҳсулотларининг 32,5 фоизи айнан шу тармоқда ишлаб чиқарилмоқда.
– Ярмаркада биринчи бор иштирок этмоқдамиз, – дейди “Уйчи нотўқима саноат” шўъба хўжалиги жамияти раҳбари К.Худойбердиев. – “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти билан 34 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартнома имзоладик. Бундай ҳамкорлик ишимизга унум келтириши баробарида маҳсулотларимиз харидоргирлигини оширишга хизмат қилади.
Кўплаб ишлаб чиқарувчиларга янги ҳамкорлар топиш имконини берган тадбирда “Намтерм” шўъба корхонаси 2 миллиард сўмлик электр жиҳозлари, “Экстра Пример Бат” масъулияти чекланган жамияти 39 миллион сўмлик аккумулятор етказиб бериш бўйича шартнома тузишга муваффақ бўлди.
Ярмаркада саноат корхоналари ва ички истеъмолчилар ўртасида 25,9 миллиард сўмлик ҳамда 6,8 миллион долларлик экспорт шартномаси имзоланди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.