Ватанимиз тарихидаги 11 ноябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1398 йил (бундан 626 йил олдин) – Ҳамидулла Дадабоевнинг Ғиёсиддин Али қаламига мансуб “Ҳиндистонга юриш кундалиги” асарига таяниб маълумот беришича, амирлар Шайх Нуриддин ва Аллоҳдод Ҳиндистоннинг мустаҳкам қалъаларидан бири – Батнир (Битнир)га берилган омонлик учун тўланадиган мол ва хирожларни қабул қилиш мақсадида қалъага келдилар. Бироқ қалъа арконлари (улуғ мартаба эгалари) Амир Темур билан тузилган сулҳ шартларини бажаришдан бош тортиб, оммани амирларга қарши хуруж қилишга даъват этди.

Тенгсиз олишув чоғида ярадор бўлган амир Шайх Нуриддинни батнирликлар асир олиш пайида бўлдилар. Аммо Афзун Мазид, Фируз Сеистоний сингари баҳодир жангчилар ҳамда бир неча ичкилар (ҳукмдорнинг хос хизматкорлари) ўзларини йўқотмасдан кўрсатган жасоратлар туфайли амир Шайх Нуриддин эсон-омон қуршовдан қутилиб чиқди. Соҳибқирон амир Шайх Нуриддин жонига қасд қилмоқчи бўлган душманга қирғин келтирган ботирлар жасоратига таҳсинлар айтиб, инъому икромлар кўрсатди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, ёшлигидан ҳарб ишига муҳаббат ва иштиёқи баланд бўлган Нуриддинни Амир Темурнинг ўзи тарбиялаб вояга етказган. Шайх Нуриддин 1390-йиллардан бошлаб Амир Темурнинг ҳарбий юришларида фаол иштирок этган, энг нозик ва муҳим ҳарбий операцияларга раҳбарлик қилган. У Амир Темурнинг энг ишонган беги бўлиб, унга ўз фарзандлари қатори муносабатда бўлган. Ҳофиз Таниш Бухорийнинг ёзишича,  “Шайх  Нуриддин Амир Темурнинг зўр  амирларидан эди  ва  ул ҳазрат  уни «фарзандим»  деб атарди  ва  унга Туркистон мулки бошқарувини топширган эди”. XV асрда яшаган яна бир муаррих Фасиҳ Хавофий ҳам Шайх Нуриддин Амир Темурнинг тутинган ўғли бўлганига, энг нозик ва қалтис фазиятдаги вазифалар мазкур амирга топширилганига ишора қилади.

1585 йил (бундан 439 йил олдин) – тарихчи Раҳима Алимованинг ёзишича, Рюриковлар сулоласидан бўлган сўнгги рус подшоси, Иван Грознийнинг ўғли Фёдор Иванович саройига Бухоро ва Хива хонликлари элчилари келди. Элчилар рус подшосига ўз ҳукмдорлари номидан тортиқлар келтирганлар. Жумладан, Хива хони Ҳожимхон (Ҳожи Муҳаммадхон)нинг элчиси келтирган ҳадялар орасида тилло суви юритилган, ҳар хил ранглар билан бўялган қимматбаҳо машҳад камони ҳам бор эди.

Бухоро хони Абдуллахон ибн Искандархоннинг элчиси Муҳаммад Али ўзи билан бирга подшо учун совғалар билан бир қаторда, сотиш учун катта миқдордаги турли қимматбаҳо харидоргир матолар, белбоғлар, шунингдек, қирқ пуд (тахминан 655 килограмм) бўёқ каби молларни ҳам келтирган.

1923 йил (бундан 101 йил олдин) – Туркистон Халқ Комиссарлари Совети томонидан маданият ва маориф ходимларининг халқ маорифи масалаларига оид кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Бу кенгашда сўзга чиққан Турор Рисқулов ва бошқа нотиқлар мактаблар қурилиши тарқоқ, бирон-бир дастурсиз барпо этилаётганини, ҳозирда эса жуда оғир аҳволда эканини таъкидладилар.

1941 йил (бундан 83 йил олдин) – Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Советининг “Умумий ҳарбий таълимга жалб этилган Ўзбекистон ССР фуқароларига рус тилини мажбурий ўргатиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Тарихчи Анорой Тоғаеванинг қайд этишича, мазкур қарор асосида Ўзбекистон ССРда умумий ҳарбий таълимга жалб этилган, аммо рус тилини билмайдиган фуқароларнинг рус тилини ўрганиши мажбурий этиб белгиланган.

1941 йил (бундан 83 йил олдин) – кинооператор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Темур Қаюмов дунёга келди. У “Шум бола” ва бошқа бир қатор фильмларни кинотасмага муҳрлаган.

1997 йил (бундан 27 йил олдин)  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида”ги фармони имзоланди. Кейинчалик 2006 йилда юртимизда “Хоразм Маъмун академияси”нинг 1000 йиллиги ҳам нишонланди. 

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Хоразм Маъмун академияси Хоразмда ўнинчи аср охири – ўн биринчи аср бошларида фаолият кўрсатган илмий муҳитдир. У 1004 йилдан бошлаб Гурганжда “Дорул ҳикма ва маориф” (баъзи бир манбаларда “Мажлиси уламо”) номини олган илмий муассаса сифатида тўла шаклланди. Бироқ у жуда қисқа муддат – 1017 йилга қадар фаолият юритган. Маҳмуд Ғазнавийнинг босқини натижасида тугатилган.

Академия фаолиятида фаол қатнашган Абу Наср ибн Ироқ “Батлимуси соний” (“Иккинчи Птолемей”) деган фахрий ном олган. Абулхайр ибн Ҳаммор “Буқроти соний” (“Иккинчи Гиппократ”) лақабига сазовор бўлган. Академия раҳбари Абу Райҳон Беруний фаннинг деярли ҳамма соҳалари билан шуғулланган. Хоразм Маъмун академиясининг яна бир забардаст қомусий олими Ибн Сино эса жаҳон фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган.

2020 йил (бундан 4 йил олдин)  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 4 йил олдин)  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 3 йил олдин)  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амир Темур ўзи тарбиялаган қайси саркардани “фарзандим” деб атаб, унга ўз ўғиллари каби муносабатда бўлган?