Соҳибқирон Амир Темур таваллуди олдидан

Ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, Ўрта Осиёда ҳарбий санъат ва қуроллар ишлаб чиқариш қадимдан юқори савияда бўлган. Бундан уч минг йиллар аввал икки дарё оралиғида яшаган халқлар камон ва унинг ўқларини, ойболталарни, отлар учун ҳимоя ниқобларини ясай олганлар. Асрлар давомида турмуш тақозоси билан бундай қуролларнинг турлари, сифати ортиб, такомиллашиб борган.

Амир Темур ва темурийлар даврида қўлланилган қурол-яроғлар ҳақида биз оз маълумотларга эгамиз. Лекин кейинги даврларга оид маълумотларга таққослаган ҳолда бу ҳақда тасаввурга эга бўлиш мумкин. Масалан, ёзма манбаларда XVI-XVII асрларда қуроллар ишлаб чиқариш марказлари бўлган Самарқанд ва Бухорода кўплаб совутлар, камон, камон ўқлари, шамшир, дубулға, қилич, қалқон, пичоқлар ишлаб чиқарилганлиги маълум.

Амир Темурнинг ҳокимият тепасига келиши ҳамда унинг кўп йиллик узлуксиз юришлари Марказий Осиё ҳарбий соҳаси ривожининг янги даври бўлди, деб бемалол айта оламиз. Амир Темур анча кучли реформаторлик қобилиятига эга бўлиб, бу асосан ўзининг қўшини, жанг тактикаси ва қурол-яроғ соҳасига ижобий таъсир кўрсатди. Тўғри, бу давр тўла янгиликлар даври деб айта олмаймиз, чунки ҳали Амир Темур фаолиятининг бошланғич даврларида совут ёки бошқа қурол-аслаҳа тайёрланиш жараёни мўғулларнинг услубига ўхшаш ҳамда унинг таъсири анча салмоқли бўлган.

Амир Темур даврига оид қурол-яроғлар ҳақидаги маълумотларни ёзма манбалар, келгусида олиб бориладиган археологик тадқиқотлардан, шунингдек, миниатюра асарларини кенгроқ ўрганган ҳолда билиб олишимиз мумкин.

Ҳозирда бу мавзуни бироз бўлсада ёритишда қадимги манба сифатида “Темур тузуклари”дан фойдаланиш мумкин. Китобнинг “Сипоҳнинг яроқ-жабдуқлари ва анжом-жиҳозлари тузуги” бўлимида келтирилган сатрлар қизиқарлидир. Амир Темур: “Шундай буйруқ бердимки, юриш вақтида оддий аскарлардан ҳар ўн саккиз киши ўзи билан бирга бир чодир олсин, ҳар бир аскар икки от, бир камон, бир садоқ-ўқдон, бир қилич, арра, бигиз, бир қоп, жуволдиз, болта, ўнта игна ва орқага осадиган чарм халта олсин. Баҳодирлардан ... ҳар бири битта оддий темир совут, дубулға, бир қилич, садоқ, ёй ва тузукка мувофиқ от олсин. Ўнбошилардан ҳар бири ... совут, қилич, садоқ, ёй ... олсин. Юзбошилардан ҳар бири ... қилич, садоқ, ёй, гурзи, чўқмор, каскан, зирих, батгар олсин. Мингбошилардан ҳар бири ... жавшан, дубулға, найза, қилич, садоқ ва ўқ-ёйдон кўтарганича олсин ... . Пиёдалар бўлса ҳар бири ... бир қилич, бир камон ва кўтарганича ўқ-ёйдон олсинлар” дейилган.

Амир Темур салтанатини анча кенгайтирганидан сўнг ўз пойтахтига турли шаҳарлардан кўплаб ҳунармандларни олиб келиши кўп соҳалар қаторида темирга ишлов бериш жараёнини анча такомиллаштирди. Бу эса, ўз навбатида, мустаҳкамлиги анча юқори бўлган совут, қилич каби жанг қуролларини ишлашга имкон берди. Бундан ташқари, армияга бошқача тус берилди, энди унда пиёдалар, камончилар, отлиқлар ва бошқа қўшин турлари алоҳида-алоҳида бўлиб шакллантирилди.

Бу даврда совут тузилиши ўзгармаса ҳам ясалиш технологияси анча такомиллашди. Энди унинг тангачалари бир-бирига эмас, балки тери тасмага қатор тизилиб, кейин бирлаштирилди. Бу, ўз навбатида, конструктив хислатларини анча такомиллаштириб, чидамлилигини оширди.  

М.Массон ўз тадқиқотлари натижасида шундай хулосага келдики, Амир Темур давлатининг вужудга келиши мамлакатдаги ҳарбий саноат янада ривожланишига олиб келди. Юртимизга оид яна бир нарса бу машҳур Дамашқ пўлати эди. Дамашқ ўзининг қиличлари билан жуда машҳурдир. Лекин унинг ватани Фарғона бўлиб, унга “Дамашқлик номи берилиши оддий тарихий англашмовчилик оқибатида вужудга келган”. Яъни бу пўлатдан ишланган қуроллар билан Европаликлар илк бор Дамашқда тўқнаш келишганлиги боис у шу номни олган.

Мўғуллар Хитойлардан борут (порох)дан фойдаланишни ўргандилар, ундан лаҳим кавлашда ва портлатиш ишларида фойдаландилар. Мўғуллар душман мудофаа иншоотларини ёндириш учун отшандозлардан, нафт билан тўлдирилган идишлардан ёки гранатлардан фойдаланардилар. Темурбек армиясида ҳам ичига ёнувчи модда – нафт солинган кўзачалар ирғитувчи, ўт сочиш қуроли узлуксиз ишлаб туришини таъминловчи махсус тўпчилар – радандозлар мавжуд бўлган.  

Гарчи араблар еттинчи асрдан бошлаб ёнувчи нафт (нефть)ни шу мақсадда ишлатган бўлсалар-да, Оврупа, Ўрта Осиё, Яқин Шарқ орқали ХIII-ХIV асрларда борут билан танишди. Новаклар учига секин ёнувчи порохни бириктириш орқали ясалган ёнувчи ўқлар ҳар қандай ёнувчан жисмни алангалатиш қобилиятига эга бўлган. Тошларни порох ёндириш орқали отиш мумкин бўлган. Муиниддин Натанзи ёнувчи қуроллар Темур қўшинлари томонидан 1379 йили Гурганж қамал қилинганида ишлатилганини эслатганди.

И.ХОЛОВ,  Р.РАЖАБОВ,

Қуролли Кучлар  

академияси ўқитувчилари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амир Темур давлатида ҳарбий саноат ва унинг қўшин таъминотидаги ўрни