Aмерика Қўшма Штатларида атоқли навоийшунос олим, академик Шуҳрат Сирожиддиновнинг “Aмир Aлишер” китоби инглиз тилида нашр этилди.

Буюк мутафаккир бобокалонимиз Aлишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида қўлёзма манбалар асосида яратилган бу ноёб китоб бадиий раҳбар Мина Сабери томонидан нашрга тайёрланиб, “Lightning press” нашриётида чоп этилган. 

Китобда Навоий ҳаётига доир манбаларни қиёсий-типологик, текстологик таҳлилдан ўтказиш орқали ХХ асргача бўлган даврда яратилган маълумотларнинг илк манбалардан фарқланиш даражаси аниқланган. 

Aлишер Навоий ҳаёти ва фаолиятининг баъзи номаълум томонлари ойдинлаштирилган. Шу жараёнда бир қанча янги ахборотлар қўлга киритилиб, шоир ҳаёти тафсилотларини тўлиқ тасаввур қилиш имконияти яратилган. 

Ушбу китобда муаллифнинг шу йўналишда олиб борган узоқ йиллик изланиш ва тадқиқотларининг натижалари қисқа ва хронологик кетма-кетликда келтирилган. Мазкур асар бугунгача қардош тилларда ва эски ўзбек ёзувида ҳам нашр этилган. 

Н.Усмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Aмир Aлишер” китоби инглиз тилида 