Америкалик олимлар янги экзосайёрани аниқлади
АҚШнинг Калифорния университети тадқиқотчилари сайёрамиздан 18 ёруғлик йили узоқликда жойлашган “М” митти юлдузининг яшашга яроқли қисмида янги – супер Ерни аниқлади, деб хабар бермоқда “Science Daily” нашри.
Юқори аниқликдаги асбоб ёрдамида топилган сайёра “GJ 251 c” деб номланди ва у Ердан бир неча марта катталиги айтилмоқда.
– Биз ҳозирга қадар шу қадар кўп экзосайёраларни кашф қилдикки, янгисини кашф қилиш энди унчалик катта воқеа эмас, - дейди тадқиқотчилардан бири Пол Роберсон. – Бироқ мазкур сайёранинг аҳамияти шундаки, унинг юлдузи бор-йўғи 18 ёруғлик йили узоқликда жойлашган.
Тадқиқот натижалари “The Astronomical Journal” журналида чоп этилган.
Г.Сатторова, ЎзА