Америкалик экспертлар КХДР Йонбен полигонида фаоллашганини қайд этмоқда
Бундан ташқари асосий илмий-тадқиқот ва маъмурият маркази ёнида қандайдир қурилиш ишлари ҳам давом этяпти.
КХДРнинг Йонбен шаҳридаги аввал ёпиб қўйилган ядро полигонидаги фаоллашуви ҳудудда шунчаки тартибни сақлаш доирасидан чиқиб кетяпти. Бу фикрни “38 North” портали АҚШ экспертларининг сунъий йўлдош орқали олинган суратлар таҳлилига асосланиб билдирган фикрларига таянган ҳолда ёзган.
Портал тақдим этган маълумотларга кўра, сўнгги бир йил давомида тижорий сунъий йўлдош объектлари ёрдамида туширилган тасвирлар Шимолий Кореянинг Йонбен шаҳрида жойлашган ядро илмий-тадқиқот маркази ҳудуди "бирмунча жонланган"ини кўрсатмоқда. Суратлар Уранни бойитиш заводи (UEP) ҳудудида вақти-вақти билан "суюқ азот билан тўлдирилган цистерналар ортилгани эҳтимоли мавжуд" махсус темир йўл вагонлари ва тиркамалари пайдо бўлаётганини акс эттирган. Бундан ташқари асосий илмий-тадқиқот ва маъмурият маркази ёнида қандайдир қурилиш ишлари ҳам давом этяпти.
Бинобарин, қайд этилишича, юқорида санаб ўтилган фаоллик белгиларига қарамасдан, реакторлар ишга туширилганига аниқ исбот йўқ.
Корея Халқ Демократик Республикаси 2018 йил сентябрда Пхеньянда бўлиб ўтган учинчи кореялараро саммит якунларига мувофиқ, ўзининг Тончханнидаги ракета полигонини ёпиш ва Йонбендаги ядро объектларини тўлиқ қайта жиҳозлашга ваъда берганди. МАГАТЭ эса кейинроқ Йонбен ядро маркази фаолият кўрсатишда давом этаётгани тўғрисида баёнот берди, аммо агентлик муассасанинг ядро объектига хос бўлмаган хусусияти ва мақсадини тасдиқлай олмаяпти.
Жанубий Корея экспертлари “РИА Новости”га билдиришича, Шимолий Корея АҚШга Тончханни ва Йонбендаги полигонлар ёпилиши ҳақида оғзаки эълон қилган, бу ҳақда расмий келишувлар бўлмаган. Демак, КХДР Ханойдаги Йонбен марказининг ёпилишига оид барбод бўлган музокараларни АҚШ писанд қилмаганини ҳар томонлама намойиш қилаверади.
Ўз навбатида, АҚШнинг КХДР бўйича махсус вакили Стивен Биган 2019 йил мартда Вашингтон ва Пхеньян Йонбендаги мажмуани ёпиш бўйича келишувга эриша олмагани ва бу мавзудаги музокаралар давом этишини қайд этди.
Америкалик экспертлар ҳозиргача бир неча бор Йонбендаги ядро полигони ҳудудидаги фаол ҳаракатларни кузатишаётгани ҳақида хабар қилишди ва ҳатто айни ҳолатни КХДР бу ерга радиоактив жисмлар ташиб келишяпти, дея талқин қилишди. Масалан, 2019 йил апрель ойида сунъий йўлдошдан олинган “Digital Globe” суратларида Йонбендаги уранни бойитиш объекти ва радиокимё лабораторияси яқинида турган 5 та махсус вагон кўриниб турибди. Ушбу вагонлар, гўёки, ўтмишда радиоактив материалларни ташиш ва шундай жинсларни қайта ишлаш билан боғлиқ операцияларга дахлдор эмиш.