Сўнгги йилларда республикамизда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, аҳолига сифатли таълим ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда нодавлат ташаббусларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, мактабгача таълим соҳасида бу ислоҳотлар ўзининг амалий самарасини бермоқда.

Бугун Сурхондарё вилоятида 2 минг 800 дан ортиқ нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритмоқда. Шундан 187 таси давлат-хусусий шериклиги асосида, 12 таси хусусий боғчалардир. Яна 2657 та оилавий нодавлат боғча фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар нафақат иш ўринларини яратмоқда, балки болажонларнинг бахтли болалиги ва ҳар томонлама ривожи учун муҳим масканларга айланган. Термиз туманидаги “Алпомиш ва Барчиной” номли боғча ана шундай масканлардан. 

Мазкур таълим муассасаси 2020 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, 100 ўринга мўлжалланган. Бугун бу боғча нафақат замонавий инфратузилмаси, балки илиқ муҳит ва ўзига хос меҳнатсевар жамоаси билан ҳам эътиборга тушган. Боғча деворларидаги безаклар, йўлаклардаги чиройли нақшлар – буларнинг барчаси болажонлар ва тарбиячиларнинг қўл меҳнати маҳсули. Ҳар бир расмда меҳр, ҳар бир бурчакда ғамхўрлик мужассам.   

[gallery-26148]

Болажонлар учун спорт, мусиқа, хорижий тиллар, ментал арифметика, бадиий гимнастика каби йўналишларда тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Ҳар бир машғулотда болаларнинг иқтидори очилади, ижодкорлиги ва мустақил фикрлаши ривожланади.      

Боғчада 18 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Маскан боғидан олинган мева-чевалар болаларнинг дастурхонига тортилади. Бу ерда соғлом овқатлантириш тизими йўлга қўйилган бўлиб, тадбиркор раҳбар сут, балиқ маҳсулотлари ва тухумни ҳам ўз ишлаб чиқаришидан таъминлайди. Муҳими, даромад орттириш эмас, балки ота-оналарга қулайлик яратиш, болаларга сифатли таълим ва тарбия бериш, уларнинг камол топиши учун зарур бўлган барча шароитни таъминлашдир.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/CFjepS6jTk0" title="“Alpomish va Barchinoy” – bolalarga g‘amxo‘r" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Алпомиш ва Барчиной” – болаларга ғамхўр