Алп тоғлари олов исканжасида қолди
Австрия тоғларида ёнғинлар кам учрайди. Душанба куни Хиршванг-ан-дер-Ракс шаҳрида келиб чиққан оловни жиловлашнинг иложи бўлмаяпти. Ёнғин уч кунда 5 гектардан 115 гектар майдонга ёйилган.
“Бу жаҳаннам алангаси”, – демоқда ўрмон хўжалиги мутахассислари. Ўт ўчирувчилар олов бошқа худудларга тарқалишига қарши курашяпти.
“Ўт ўчиришда 30 нафар ходим, саккизта вертолёт қатнашяпти. Ёнғин ичида қолган жойлардан ўтишнинг иложи йўқ”, – деб ёзди Австрия ёнғин бўлими.