Алматида бешта телеканал биноси талан-тарож қилинган
Тартибсизликлар туфайли Алматида бешта телеканал офислари талаб кетилган, деб ёзмоқда Sputnik Казахстан Telegram-каналида.
"Мародёрлар Алматида бешта телеканалга ҳужум уюштирган. Зарар кўрган объектлар рўйхатида "Мир", "Казахстан", "Хабар", "Евразия" ва "КТК" телеканаллари бинолари бор.
Шаҳарда намойишчилар билан тўқнашувда куч ишлатар ташкилотлар ходимларидан 13 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда, яна 353 киши жароҳат олган, деб маълум қилди Қозоғистон давлат телеканаллари.
"Алмати комендатура берган маълумотга кўра, соат 13:00 ҳолатида террорчилар қўлидан ҳуқуқ тартибот органларининг 353 нафар ходими жароҳат олган, 13 киши ҳалок бўлди", – дейилади "Хабар 24" телеканали тарқатган хабарда.
Бу хабар “жиноий тўдаларнинг террорчилик ва экстремистик характерга эгалигини” тасдиқлайди, дейилади хабарда.
Қозоғистон давлат телеканалларининг сўнгги хабарларига кўра, қуролланган кишилар Алматида иккита йирик касалхонани ўраб олган, беморлар ҳам, врачлар ҳам киритилмаяпти.
"Бугун эрталаб босқинчи гуруҳлар ўқотар қуроллар билан қуролланиб, Алматидаги икита йирик кўп тармоқли касалхонани ўраб олди. Алмати комендатурасининг маълум қилишича, террорчилар беморлар, врачлар ва тиббий ходимларни касалхонага киритмай, тинч фуқаролар ҳаётини хавф остига қўймоқда".
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев тартибсизликлар оқибатида келтирилган зарарни ҳисоблаб чиқиш бўйича комиссия тузиш, ҳалок бўлган полиция ходимлари ва ҳарбийларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатишни таъминлаш топшириғини берди, дейилади Қозоғистон раҳбарининг матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Sputnik Казахстан нашрининг ёзишича, Алматида Республика майдонига тартиббузарлар яна тўпланиша бошлаган, ҳозир улар 200-250 киши атрофида, шунга қарамай ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари ҳозирча кўринмаяпти.