Альмерия тропик ўсимликлари билан машҳур
Ўзбекистонлик стади-тур иштирокчилари бу ердаги “Almajar” илмий-экспериментал маркази ва унинг иссиқхоналари фаолияти билан танишди.
Испаниянинг Альмерия шаҳри тропик ҳудуд. Шу боис шаҳар ўзининг тропик ўсимликлари билан машҳур. Альмерия Испаниянинг энг бой провинцияси бўлиб, бу ерда етиштирилган тропик маҳсулотлар бутун Европага етказиб берилади. Қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассис Алехандро Пастрананинг маълумот беришича, Испаниядаги 75 минг гектардаги иссиқхоналардан 33 минг гектари Альмерия ҳудудига тўғри келади.
Ўзбекистонлик стади-тур иштирокчилари бу ердаги “Almajar” илмий-экспериментал маркази ва унинг иссиқхоналари фаолияти билан танишди. Марказнинг умумий майдони 15 гектар бўлиб, унда 30 иссиқхона бор. Бу ерда очиқ ҳолда ҳам мевалар етиштирилади.
Марказ директори Хуан Хосе Уэсо Мартиннинг таъкидлашича, бу ерда тропик ўсимликлар парвариши билан боғлиқ тадқиқот, синов ва тажрибалар амалга оширилади.