Аллергия организмга таъсир қиладиган ёки тана билан алоқада бўлган, масалан, ҳайвонларнинг жуни, чанг ёки ари заҳри каби моддаларга иммун тизимининг жавобидир.

Аллергик реакцияни келтириб чиқарадиган модда «аллерген», деб аталади. Аслида, улар зарарсиз моддалар ҳисобланади. Аммо инсон танаси сезувчанлигининг ортиши сабаб, яъни иммун тизимидаги бузилиш оқибатида тана хавфсиз моддаларни хавфли, деб қабул қилади ва ҳимоя тизимини ишга туширади. Натижада эса бурун оқиши, кўз ёшланиши, қичишиш, тери тошмалари пайдо бўлади.  

 Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан «Аллерген-специфик иммунотерапия асослари 1 халқаро мактаби» мавзуида 3 кунлик тренинг ташкил этилди.  

 Ушбу дарслар бутун республика бўйлаб аллерголог-шифокорларни бирлаштирди. Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Самарқанд вилоятларидан келган шифокорлар соҳанинг етук мутахассисларининг маърузаларини тинглади. Мутахассислар иштирокида амалиётда учрайдиган турли аллергик хасталиклар масалалари муҳокама қилинди.  

 Тренинг Халқаро молекуляр аллергология марказининг халқаро консультантлари, жумладан, Грузия аллергология ва клиник-иммунология ассоциацияси вице-президенти, профессор Мая Готуа, Австрия Молекуляр аллергология ва иммунология халқаро университети асосчиси ва вице президенти, профессор Виктория Гариб ҳамда марказнинг клиник раҳбари Гулнора Жамбекова томонидан олиб борилди.  

 Уч кунлик дарслар аллергологиянинг бугунги кундаги асосий муаммолари ва уларга халқаро майдонда таклиф этилаётган ечимлар ҳақидаги тақдимотлари билан янада фойдали бўлди. Тренинг давомида аллергик касалликларнинг патогенези ва уларнинг молекуляр таснифига асосланган замонавий аллергик вакциналарнинг таъсир механизми, аллерген-специфик иммунотерапияни болалар ва катталарда қўллаш учун беморлар персонализацияси, аллерген-специфик иммунотерапия учун замонавий препаратларни қўллаш ва клиник протоколлар каби масалалар муҳокама қилинди.  

 - Бу каби тренинглар нафақат ҳудудлардан келган шифокорлар учун, балки биз учун ҳам фойдали бўлди, – дейди Гулнора Жамбекова. – Турли ҳудудлардан келган аллергологларнинг турли хил беморлари ҳақида эшитиб шуни англаб етдикки, Ўзбекистон иқлим шароитига қараб аллергия турлари ҳам ўзгариб бораверади. Масалан, қуруқ иқлим шароитида яшовчи одамларни чанг ва босимга нисбатан аллергия кўпроқ безовта қилса, водийда яшовчи аҳоли ҳашаротлар, жумладан, асалари чақишидан катта зарар кўради. Тошкентда асалари чақиши водийдагичалик катта реакция берганини кўрмаганмиз.  

 Тадбир якунида иштирокчиларга сертификатлар берилди. 

 Муҳайё Тошқораева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аллергия мавсуми олдидан халқаро тренинг ташкил этилди