Алишер Қодиров сайловда овоз берди
Айни пайтда юртимизнинг барча ҳудудларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайлов жараёнлари давом этмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳар бир сайловчи муҳим сиёсий жараёнда иштирок этиш орқали нафақат ўз конституциявий ҳуқуқини амалга оширади, балки келажак учун овоз беради.
“Миллий тикланиш” демократик партияси етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров ҳам сайловда иштирок этиб, ўз овозини берди.
–Ўзбекистонимиз қудратли, ҳаётимиз фаровон бўлиши учун вакиллар тўғри танланиши ва вакиллик органлари самарали ишлаши лозим. Шу мақсадларнинг рўёбга чиқиши учун овоз бердим, – деди Алишер Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси хабарига кўра, бу галги сайловда 19 миллион 944 минг 859 нафар сайловчи рўйхатга олинган. 10 мингдан ортиқ сайлов участкаларида фуқаролар овоз бермоқда.
ЎзА