Музработ туманида яшайдиган А. Қосимов вояга етмаган бир фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлашни одат қилди.

Суднинг 2020 йил июль ойидаги буйруғи билан алимент тўлаш белгиланган бўлса-да, қарздор ота йиллар давомида йиғилиб қолган қарийб 36 миллион сўм маблағни тўлашдан бўйин товлади. Бу қилмиши учун унга ўтган йил август ойида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу жазодан ҳам тегишли хулоса чиқармаган қарздор ота алимент пулини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келгани учун МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси жиноят иши қўзғатиб, суриштирув ва тергов ҳаракатларини бошлади.

Жигаргўшасига алимент тўламаслик мақсадида МИБдан яширингани учун қидирув эълон қилиниб, ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор қидирув тадбирлари ўтказилди.  

Буни қарангки, қарздор ота кўча-куйда ёки бирор уйда эмас, укасининг никоҳ тўйида қўлга тушиб қолди. У Термиз шаҳридаги муҳташам тўйхоналардан бирида димоғи чоғ ўтирганида топилиб, ушланди. Бу қилмишидан пушаймон бўлган А.Қосимов қонунда белгиланган жавобгарлик муқаррарлигини англаган ҳолда йиғилиб қолган алимент қарздорлигини тўлиқ тўлашга мажбур бўлди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алиментчи ота укасининг никоҳ тўйида ушланди