Албанияда парламент сайлови бўлиб ўтди
Албания Марказий сайлов комиссиясининг маълумотига кўра, якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловида ҳукмрон Социалистлар партияси 50,1 фоиз овоз олган, мухолифатчи Демократик партия эса 38,2 фоиз овозга эга бўлишган.
140 ўринли Албания парламентидан жой олиш учун 12 та сиёсий партия блоклари ва коалициялар кураш олиб борди. Бу галги сайловда 3,6 миллион фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган. Сайлов комиссиясининг маълумотига кўра, уларнинг тахминан 48 фоизи овоз беришда иштирок этган.
Асосий кураш 2013 йилдан буён парламентда кўпчиликни ташкил этиб келаётган Социалистик партия билан мухолифатчи демократик партия коалицияси ўртасида кечган. Иккала сиёсий куч ҳам Албаниянинг Европа Иттифоқи ҳамда НАТО билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш тарафдори, лекин барибир кўп йиллардан буён бир-бирига ашаддий рақиб кучлар бўлиб қолмоқда.
Пойтахт Тирана шаҳри Мери Эрион Велиай душанба куни тундаёқ, ҳали сайлов комиссияси дастлабки маълумотларни ошкор қилмасдан ҳукмрон Социалистик партия парламент сайловида ғалаба қилганини эълон қилди.