Қалб саховати тасвири
ХХ аср ўзбек адабиётининг забардаст вакили, жамоат арбоби Ғафур Ғулом серқирра ижодкор ва бетакрор истеъдод соҳиби эди.
ХХ аср ўзбек адабиётининг забардаст вакили, жамоат арбоби Ғафур Ғулом серқирра ижодкор ва бетакрор истеъдод соҳиби эди. Шоир асарлари ўзининг долзарблиги, содда ва ҳажвий йўсинда ёзилганлиги билан китобхонни ўзига жалб қилиб келмоқда. Унинг қайси бир шеъри ёки насрий асарларини таҳлил қиладиган бўлсак, албатта бир мазмунни,давр ҳодисасини ёки оддий халқнинг сўзини олиб чиққанига гувоҳ бўламиз. Адибнинг атигина биргина сўз ёки ифода орқали қаҳрамонларининг бутун характерини ифода эта олиш қобилияти таҳсинга сазовор.
Гарчи қисқа бўлсада, ўзбек миллатининг олами кўзга яққол ташланадиган «Менинг ўғригина болам» ҳикоясини оладиган бўлсак воқеанинг бошланиши, ривожланиб, авж нуқтага кўтарилиши кишини қизиқтириб қўяди ва воқеанинг якуни, албатта, ўйлантиради. Ўқувчининг диққати, эътибори маълум муддат шу биргина воқеа ва ундаги қаҳрамоннинг ҳолати, тақдири билан банд бўлади.
«Менинг ўғригина болам» 1965 йилда адабиётга кириб келган ушбу ҳикояда чинакам халқ қаҳрамонлари, миллийлигимиз тасвирланган. Қора буви- Роқиябиби образи ушбу ҳикояга ўзбекча соддаликни олиб кирган бўлса, ўғри образи ҳикояга умуман такрорланмас тус берган. Чунки айнан ўғри ўша ўн еттинчи йиллардаги халқнинг нақадар ночор, аммо тоза қалб билан яшаётган вакилларидан бири эди.
У ўғрилик қилишга мажбур, аммо ўғирлайдиган нарсанинг ҳам ўзи йўқ. «Замон қаттиқ, ўғригина болам, замон қаттиқ». Ҳикояда оддийгина қилиб айтиб ўтилган бу гап аслида Роқиябибининг содда фалсафаси ва буюк ҳақиқат эди. Бугун ўтгандан сўнг эрта нима бўлишини ҳеч ким айтолмасди. Етимлар эса кўп… «Вой ўлай, қутлуғ уйдан қуруқ кетасанми, болам? Бир нима олиб кет». Уйга тушган ўғрига бу гапни фақат ўзбек онасигина айта олади. Бошқа ҳеч ким ўзи ейишга нони йўқ бўла туриб ўзгага тортиқ илинолмайди.
Ҳикояни ўқир экансиз ундаги ҳар бир сўзнинг ўз маъноси борлиги, улар шунчаки ёзилмаган балки қалбдан ва замон елларидан тўкилиб тушганини ҳис қиласиз. Адиб бу ҳикояда ёшлигини акс эттирди, йўқ, у ўзини эмас балки ўша замондаги халқнинг портретини чизди. «Хайр, ўғригина болам, келиб тур». Бундай жумлалар билан эса сизу биз яшаётган замонда нақадар танқислашиб бораётган меҳр, соддалик, оқибат каби олтину зарга алишиб бўлмас хислатларни кўрсатиб қўйди. Ҳикояни ўқисангиз сиз ҳам кичик аммо замон қаритиб қўйган аравакаш етимга – буюк адибнинг ёшлигига қайтасиз, унга айланиб Қора буви ва ўғрининг суҳбатини тинглайсиз. Ёзувчининг буюклигини ҳис қиласиз.
Шундай қилиб, куз кечаларидан бирида саксондан ошган кампир бу бевафо дунёнинг адолатсиз ўйинларидан, вояга етмаган тўрт етимнинг ташвишларидан, турмушнинг ночорлигидан уйқуси қочади, уларнинг қисматини ўйлаб оғир хаёлларга чўмганда шу пайт томда ўғри пайдо бўлади. Худди атайлаб қилгандек, айнан, кампирнинг рўпарасига келганда аксириб юборади. Кампир носини туфлаб ташлаб, унга дашном беради: «Ўғригина болам, касбинг нозик, тумов-пумовингни ёзиб чиқсанг бўлмайдими?» Ўғри ҳам томдан туриб кампирга дашном беради: «Бувижон, сиз ҳам бироргина кеча тинчингизни олиб ухласангиз бўлмайдими, бизнинг тирикчилигимизнинг йўлини тўсаверасизми?» Шу тарзда гап-гапга уланиб, кампир тўрт етимнинг келажагини ўйлаб эзилаётганини, ўғри эса, замоннинг тобора оғирлашиб бораётганидан , ишсиз қолганини, икки боласи, хотини, қари онасини боқиш уни шу йўлга киришга мажбур қилганини айтади. Кампир эса унинг уйдан ҳеч вақо тополмаслигини айтиб, ўғрига Каримқори, Одилхўжа, Матёқуббой деганларникига боришни маслаҳат беради. Ўғри эса бу маслаҳатнинг ўринли эканини, аммо замоннинг шундай бой хонадонларига ўғриликка туса, қўлга тушиши муқаррарлигидан нолиб, ҳасрат қилади. Кампирнинг унга чин дилдан ачиниб айтган гапида ҳам бағрикенглик,ўқувчининг қалбини илитиб турадиган нур борлигини кўриш мумкин: «Бу гапинг ҳам тўғри, ўғригина болам. Аммо-лекин эҳтиёт бўл, эл-юртнинг олдида тағин бадном бўлиб қолмагин!»
Ўзининг бошига тушган синовларни етарли бўлсада, оғир шароитда ҳам ўзгани ўйлайдиган инсонларнинг ички дунёсини усталик билан тасвирлай олган ёзувчининг моҳирлигига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Камбағалликдан эзилган буви нима қилиб бўлса ҳам, ўғрининг ҳожатини чиқаришни ўйлайди. «Қутлуғ уйдан қуруқ кетасанми, болам… Ошхонада битта ярим пудлик қозон бор. Аллазамонлар уйимизда одамлар кўп эди, катта қозонда ош ичардик… Шуни олиб кета қол. Сотиб, бир кунингга яратарсан, ўғригина болам…» Ўғрининг жавобини қаранг! «Йўқ, йўғ-е, буви, ёмон ният қилманг. Ҳа-ҳув дегунча бу кунлар ҳам унут бўлиб кетади… Ҳатто бу қозон ҳам кичиклик қилиб қолади. Ўша етимларнинг ўзига буюрсин!» Қизиқ, кампирнинг ўзику «қоққанда қозиқ, осганда хурмача» бўлиб ўтирибди. Аммо ўғрининг «қутлуғ уйдан қуруқ кетиши»ни хоҳламайди. Ўғрининг жавобини қаранг! Оиласини боқолмай эгри йўлга киришга мажбур бўлган одам кампирга далда беряпти. Етим ҳақини олишдан бош тортяпти. Кампир ўғрига ошхона ёнидаги тутдан сирғалиб тушиб, бир вақтлар боғдан келган ёнғоқ тўнкадан тараша учириб беришни сўрайди. Мақсад қумғон қўйиб, чой қайнатиб, уйдаги бор-йўғи иккитагина зоғоранинг бирини баҳам кўриш. Ўғри бу таклифга ҳам кўнмайди. «Йўғ-е, буви! Тўнка ёрибку берарман, аммо чой ичолмайман, чунки кун ёришиб қолса, мени таниб қоласиз. Жудаям юзимни сидириб ташлаганим йўқ, андишам бор, уяламан». Шу ўринда, айнан мана шу паллада ўзбекнинг олами ярқ этиб очилади! Кампир шу қадар бағрикенгки, борини шу бечора билан баҳам кўргиси келади. Ўғри шу қадар андишалики, кампир уни таниб қолишидан уялади. Шу қадар инсофлики, етимларни қақшатганидан кўра оч ўтиришни афзал кўради. Ўқувчи ҳар иккала қаҳрамонни яхши кўриб қолади. Ҳар бир сўзига, ҳар бир имосига ишонади. Уларга беихтиёр ҳамдард бўлади ва, ҳатто ҳаваси келади! Бундай вазиятни шу қадар кутилмаган йўналишда тасвирлаш учун катта, жуда катта, ноёб истеъдод керак!
«Мен ўша ўғри кишини танир эдим. Ҳалигача ҳеч кимга кимлигини айтган эмасман».
Ғафур Ғулом сўз орқали жуда катта ва долзарб мавзуларни очиб берган. У яшаган давр билан қиёсласак бу асар ҳам шунчаки юзага келмаганини кўрамиз. Ижодкор бу ҳикояси орқали турли зулмлар ва қатағонларни бошидан кечирган давр, халқ қалбидаги дардни тасвирлаган ва қаҳрамони билан биргаликда буни моҳирона кўрсата олган.
Ғафур Ғулом! Бу исмни эшитганимизда «Сен етим эмассан» шеъри қулоқларимиз остида жаранглайди, Шум боланинг бой отани мот қилгани ёдимизга тушади, «Соғиниш» ни тинглаб кўзимизга ёш қалқийди, носкаш Қора бувини беихтиёр эслаймиз...
Ўлимимдан сўнг мени қаро ердан эмас,
Маърифатли инсонларнинг қалбидан изланг, –
деган эди Румий ҳазратлари. Худди шу жумла Ғафур Ғуломга ҳам тегишлидек туюлади.
Ҳа, у ўзидан ўчмас мерос қолдириб кетди. Бугун унинг асарларини ўқиётган минглаб китобхонларга қараб унинг ҳали ҳам маърифатли инсонлар қалбида яшашда давом этаётганлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Дилсўз ЗОЙИРОВА,
ТДЮУ Тил ўргатиш кафедраси ўқитувчиси