“Аланга – 2026” Иккинчи халқаро фестивали давом этмоқда
Тошкент яна бир йирик халқаро санъат байрамига мезбонлик қилмоқда. Хусусан, пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон болалар ташкилоти ҳамда “Art Models and Event Group” ҳамкорлигида “Аланга – 2026” Иккинчи халқаро болалар фестивали бўлиб ўтмоқда.
Садоқат, шижоат ва санъатни ўзида мужассам этган ушбу фестиваль нафақат юртимиз, балки бутун дунё ёшлари интиқиб кутган воқеага айланди. Мазкур нуфузли тадбирда иштирок этиш учун дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан меҳмонлар, таниқли санъат арбоблари ва ёш иқтидор соҳиблари иштирок этди.
[gallery-28932]
Асосий ғояси ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг яширин қобилиятларини юзага чиқариш ва халқаро миқёсда ўзаро тажриба алмашиш учун мустаҳкам кўприк қуришдан иборат бўлган фестивалда иштирокчилар вокал, рақс, актёрлик маҳорати ва моделлик йўналишларида ўз маҳоратларини намойиш этади.
“Аланга – 2026” — бу шунчаки мусобақа эмас, бу - дўстлик, бирлик ва ёшлик байрами. Истеъдодлар алангаси Тошкент осмонида янада баландроқ порлашига ишонамиз. Зеро, бугун кашф этилаётган ёшлар — эртанги жаҳон санъатининг ёрқин юлдузлари.
Гулноза Бобоева,
Аслиддин Алижонов (сурат),
ЎзА