Акция сотиб олиб, пулингизни кўпайтиринг!
Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 14 январдаги “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.
Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 14 январдаги “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.
Қимматли қоғозларни шакллантириш, корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, капитал бозорида иштирок этаётган инвесторлар ҳамда акциядорлар ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилиш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда зарур бўлган ресурсларни жалб қилишга кўмаклашиш ҳамда фонд биржалари фаолиятини мувофиқлаштириш каби вазифаларни бажаришга киришган мазкур агентликнинг жойларда ҳудудий бошқармалари ҳам ўз ишини бошлади.
Капитал бозорининг профессионал қатнашчилари, акциядорлик жамиятлари бошқарув, кузатув кенгашлари раислари, мутахассислар ва тадбиркорлар иштирокида яқинда агентликнинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасида тарғибот-семинарда иштирокчиларга агентликнинг янги вазифалари ва ваколатлари хусусида кенгроқ тушунчалар берилди. Тадбирда сўзга чиққан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари Асқар Обидов юртимиздаги капитал бозорининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантиришга берилаётган эътибор, шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммолар тўғрисида тўхталди.
Капитал бозорини янада ривожлантириш учун унинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини бериш, ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳисобланган дивидендларни ўз вақтида тўланишини тартибга солиш бўйича қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида билдирилган таклифлар қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб, тадбир фаоллигини оширди.
– Мазкур тадбир, – дейди ҳудудий бошқарма етакчи мутахассиси Низомиддин Эркинов, –янги ташкил қилинган агентликни кенг халқ оммасига тарғибот қилиши, халқимиз ўзининг бўш турган маблағларини мазкур идора орқали кўпайтириши мумкинлигини анг¬лаб етиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Шунингдек, семинарда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунларга киритилган ўзгартиришлар моҳияти хусусида ҳам фикрлар билдирилди.
Сайид МЕЙЛИЕВ
Манба: “Биржа” газетаси