Навоий вилоятида ҳам “Юксалиш” ҳаракати ва Ўзбекистон Нотариал палатаси билан ҳамкорликда ҳарбий қисмларда “Нотариуслардан ҳуқуқий билимлар” акцияси ўтказилди.

Дастлаб сўзга чиққанлар мазкур тадбир жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини такомиллаштириб бориш орқали аҳолининг барча қатламларининг ҳуқуқий саводхонликка эришишини таъминлаш, хусусан, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, нотариал хизматлар мазмун-моҳияти ҳамда уларнинг кундалик ҳаётдаги аҳамияти ҳақида тушунчаларни кенгайтириш, ҳуқуқий саводхонликни мустаҳкамлаш орқали фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний асосда ҳимоя қилишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилаётганлигини айтиб ўтишди.  

Таъкидланганидек, акция доирасида 2020 йилдан буён 17,5 мингга яқин фуқаро қамраб олинган.  

350 нафар ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари иштирок этган акцияда 10 нафар нотариус томонидан 50 га яқин мурожаатларга ечим изланди.  

Акция доирасида мерос масалалари, тураржой олди-сотдиси, уни хусусийлаштириш ва ундан фойдаланиш, тураржойга мулк ҳуқуқини тиклаш, кўчмас мулкнинг тоифасини ўзгартириш, тадбиркорлик билан шуғулланишда берилган имтиёзлар ҳақида мурожаатлар қилишди.

Шунингдек, тадбирда нотариуслар ер участкасига сервитут ҳуқуқи бериш, оилавий, ижтимоий ҳамда меҳнат муносабатларига оид кўплаб саволлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акция доирасида фуқароларга бепул маслаҳатлар берилди