Академик лицейда анъанавий дарс бошланди
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги академик лицейи шаҳардаги намунали таълим муассасаларидан.
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги академик лицейи шаҳардаги намунали таълим муассасаларидан. Айни пайтда 661 нафар ўқувчи таҳсил олаётган таълим даргоҳида анъанавий дарслар бошланди. Уларга 80 нафардан зиёд малакали педагоглар таълим-тарбия бермоқда.
Таъкидлаш лозимки, ўқувчиларга академик лицейда аниқ, табиий, ижтимоий-гуманитар фанлар ва хорижий тиллар йўналишлари бўйича таълим берилади. Таълим даргоҳида иқтидорли ўқувчилар кўп. Буни жорий ўқув йилида лицейни тамомлаган битирувчиларнинг 70 фоиздан ортиғи олий таълим муассасаларига қабул қилинганидан ҳам англаш мумкин.


– Лицейда барча карантин талабларига амал қилган ҳолда дарслар бошланди, – дейди таълим муассасаси директори Акмалжон Қудратов. – Бунинг учун барча ташкилий масалалар ҳал қилинди. Ҳар куни дарсга келаётган ҳар бир ўқувчининг ҳарорати ўлчанади. Барча ўқувчилар антисептик воситалар ва ниқоблар билан таъминланган. Бундан ташқари, ҳолатни назорат қилиб туриш учун тиббиёт ходимлари ҳам жалб қилинган. Синфхоналарда ўқувчилар масофа сақлаган ҳолда ўтиради.