Хитойнинг Шэньян шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган U19 ва U23 Осиё чемпионатининг сўнгги кунида мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга чиқди.

Аниқроғи, U19 ёш тоифасида М2 йўналишида Далер Ашуров ва Бобомурод Пардаев олтин медални қўлга киритган бўлса, М2х баҳсларида Жамолбек Турғунов ва Бобур Муҳиддинов кумуш медал билан тақдирланди. U23 ёш тоифасида эса М1х пойгасида Меҳрож Маматқулов кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, М4х бўйича Меҳрож Маматқулов, Собир Сафаралиев, Самир Розиқов ва Самандар Ҳамрақулов тўртлиги бронза медалига эга чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоалари қитъа биринчилигини 3 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлади ва умумжамоа ҳисобида Хитойдан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Эрон термаси эса кучли учликни якунлаб берди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатини 10 та медаль билан якунлади