Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, Бухоро тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида “Қорадори – 2021” тезкор профилактик тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида жорий йилнинг 15 октябрь куни Жондор тумани Шўробод маҳалласида яшовчи 1964 йилда туғилган фуқаро Б.Х. исмли муқаддам судланган шахс, ўзга бир фуқарога қоғоз бўлагига ўралган вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт Криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, соф вазни 0,60 граммга тенг бўлган “ГАШИШ” гиёҳвандлик моддасини 450 минг сўмга баҳолаб сотаётган вақтида қўлга олинган.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Х.нинг яшаш хонадонида кечиктириб бўлмас “тинтув” тергов ҳаракати ўтказилганда полиэтилен пакетда “опий” гиёҳвандлик моддасининг қолдиқлари ҳам борлиги аниқланган.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давом эттирилиб, фуқаро Б.Х.нинг укаси муқаддам айнан гиёҳвандлик моддалар олди-сотдиси билан шуғулланганлиги учун жавобгарликка тортилган, Пробация хизматида назоратда турувчи фуқаро Х.Б. нинг ёнлари кўздан кечирилганда, унинг эгнидаги курткаси чап чўнтагидан судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 0,07 граммга тенг бўлган “ГАШИШ” гиёҳвандлик моддаси аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ака-укалар гиёҳванд моддаси сотаётган вақтида қўлга олинди