Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги “Ҳукумат соати”да мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. Унда спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов депутатларнинг саволларига жавоб берди.

— Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил этилган пайтда Президентимиз томонидан олдимизга қатор вазифалар белгилаб берилган эди, — деди вазир. — Ўтган даврда айни вазифалардан келиб чиқиб, қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш, уларни оммавий спортга жалб этиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” тизими жорий этилди.

Унга кўра, енгил атлетика, волейбол, стритбол, шахмат, шашка, стол тенниси, футбол, мини футбол ва воркаут спорт турлари бўйича маҳаллаларда истиқомат қилувчи 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида йилига икки мавсумда спорт мусобақалари ўтказилиши йўлга қўйилди. Жумладан, 7-10 ёшли болалар ўртасида “Қувноқ стартлар”, шахмат-шашка спорт турлари, 11-15 ёшли ўсмирлар ўртасида енгил атлетика, шахмат-шашка, стол тенниси, мини футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Маҳаллабай мусобақаларда  3 миллион 170 минг аҳоли юқоридаги 9 та спорт тури доирасида иштирок этди. Ҳар бир босқичдаги мусобақаларда ёшлар ташкилотлари ва ҳокимиятлар билан биргаликда иш олиб борилди. Кейинги мусобақалар учун 3 миллион 200 минг ёшлар рўйхати электрон базага киритилди. Шунингдек, спорт мусобақаларига миллий кураш тури ҳамда паралимпия йўналиши қўшиладиган бўлди.   

[gallery-8861]
 
Маҳаллаларда “юлдузча”лар кўп, уларни топиш учун маҳаллабай ишлаш керак. Маҳаллалар ўртасидаги мусобақаларда мотивацион механизмларни яратиш мақсадида ҳар бир спорт турида ғолиблик учун А, В, С категория ишлаб чиқилди. Натижада жами 279 та команда ғалабага, совринга эга бўлиш имконияти яратилди. Бу эса маҳаллалар ва ёшларнинг қизиқишини оширади. Бир пайтлар мактабларда спорт заллари ҳам йўқ эди. Ҳозир эса бокс рингларигача бор. Маҳаллаларда шароитлар яратилмоқда. Бундан унумли фойдаланиш лозим.    
 
Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил этиш борасида 279 та болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва уларнинг филиаллари негизида замонавий спорт инфратузилмасига эга бўлган 254 та спорт мактаби ташкил этилди. Жойларда аҳоли сони ва уларнинг қизиқишлари инобатга олиниб, спорт мактабларида олимпия спорт турлари бўйича спортчилар тайёрлаш тизими яратилди. 254 та спорт мактабининг йўриқчи-услубчи штат бирликлари ҳисобига спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди. 9 минг 349 та маҳаллага спорт мактабларининг тренерлари ва умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари бириктирилди.  
 
Шунингдек, иқтидорли спортчиларни профессионал таълим билан қамраб олиш, уларнинг иқтидорини тўла намоён қилишлари учун зарур шарт-шароит яратиш мақсадида олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари негизида олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил қилинди. Бугунги кунда ушбу марказларда ўқиш жараёни 13 та устувор ва ихтисослашган олимпия спорт турлари бўйича 2 та босқичда амалга оширилмоқда. Яъни, биринчи босқичда 5-11 синфлар учун Олимпия мактаблари, иккинчи босқичда 1-2-курслар учун Олимпия ва Паралимпия коллежлари фаолият кўрсатмоқда, — деди А.Икромов.  
 
“Ҳукумат соати”да халқ вакиллари спортни ривожлантиришга оид қатор саволлар билан мурожаат қилдилар. Хусусан, спорт-таълим муассасаларини олий маълумотли, малакали тренерлар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам қизиқишди.   
 
— Президентимизнинг тегишли фармонига мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг Нукус ва Фарғона филиаллари ташкил этилиб, уларда ҳозирги кунда спорт турлари ҳамда адаптив жисмоний тарбия ва спорт ихтисосликлари бўйича тренерлар етишиб чиқмоқда. Спорт турлари ҳамда адаптив жисмоний тарбия ва спорт ихтисосликлари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш 2018 йилга нисбатан 26 фоизга ошган. Шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари ҳам ташкил қилинди. 2022 йил якунига қадар 12 минг 434 нафар жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари қайта тайёрлашдан ўтиши режалаштирилган бўлиб, мазкур малака ошириш курсларига жалб қилинган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар қамрови 2017 йилга нисбатан 5 баробарга ошган.  
 
“Ҳукумат соати”да депутатлар ҳудудларга чиққанда айрим жойлардаги спорт иншоотларининг атрофи қаровсиз ҳолда қолганини айтиб, спорт иншоотларини инвентаризациядан ўтказиш зарурлигини билдирди. Шунингдек, кўплаб мактабларда спорт инвентарлари етишмаслиги каби масалалар кўтарилди.   
 
Вазир халқ вакилларининг саволларига батафсил жавоб қайтарди. Якунда соҳада парламент назоратини мунтазам амалга оширишга келишиб олинди.   

Муҳтарама Комилова,  ЎзА
 
English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
А.Икромов: Ҳудудларда бўлажак "юлдуз"лар кўп, уларни топиш учун маҳаллабай ишлаш керак