Ҳукумат қарори билан Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ишловчи оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бундан мустасно) бола 2 ёшга етгунча уни парваришлаш учун бериладиган ҳар ойлик нафақани олиш муддати тугаганидан сўнг болалар нафақасини олиши мумкин.

Болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади.

Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича 18 ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.

Моддий ёрдам бола (болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади.

Шунингдек, ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад чегаравий миқдори ҳам ўзгарди. Шунга кўра:

2021 йил 1 сентябрдан — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда (2021 йил 1-сентябрга қадар  - 393 827,1 сўм);

2022 йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тегишли аризаларга асосан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади.

Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш ва «Ягона реестр» АТга киритиш бир ойда бир марта амалга оширилади.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам  ариза берувчи белгиланган тартибда мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.

Низомга кўра, 2022 йил мартгача жисмоний шахсларнинг дала томорқа ер майдонлари рўйхати шакллантирилиб, тегишли маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига тақдим этиб борилади.

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимида муҳим ўзгариш