Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Тўрткўл туманидаги бир қатор ижтимоий объектлар, шунингдек, тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Дастлаб “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Лочин чорва мажмуаси" фермер хўжалигининг узумчиликни ривожлантириш, “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги иссиқхонасида банан етиштиришни йўлга қўйган томорқа эгаси Отажон Уразимбетовнинг ишлари кўздан кечирилди. Экин майдонини мўл даромад манбаига айлантириб, яхши натижа кўрсатаётган бундай заҳматкаш инсонларнинг ишлари кўпчиликка ўрнак бўлиши кераклиги таъкидланди.

Шундан сўнг, “Яшнаобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 44-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтларини самарали ташкил этиш бўйича йўлга қўйилган ишлар ўрганилди. Келажак эгалари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш билан бирга, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳар бир мактабда  йўлга қўйилиши зарурлиги қайд этилди.

“Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Президентимиз топшириғи билан ҳомийлик ҳисобидан янгидан қурилаётган, 660 ўринга мўлжалланган янги мактаб, “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида янгидан қурилаётган Отажон Худойшукуров номидаги амфитеатр, “Евро-Азия” масъулияти чекланган жамияти томонидан янгидан қурилаётган 119 хонадонли кўп қаватли уйларнинг қурилиш жараёни ҳам кўздан кечирилди.  

Шундан сўнг, "Тўрткўл шиша идишлари" масъулияти чекланган жамияти, "Нурота" овул фуқаролар йиғинидаги “Дунё мед строй” масъулияти чекланган жамиятига қарашли янгидан ишга тушиш арафасида турган клиника кўздан кечирилди. Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз бизнесини ривожлантириши учун яқиндан кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар  берилди.

Шу куни республика муассаса, ташкилотлар раҳбарлари, туман фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасида чора-тадбирлар дастурининг ҳамда аввалги йиғилишда берилган топшириқларнинг бажарилиши масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, туманни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича махсус дастур асосида қатор вазифалар белгилаб берилган. Лекин айрим жойларда мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинмаяпти. Хусусан, маҳаллалардаги ишларнинг амалда бажарилиши, ободонлаштириш, фуқаролар бандлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларнинг талаб даражасида эмаслиги танқид қилинди. Масъуллар огоҳлантирилиб, айримларига интизомий жазо чораси қўллаш бўйича топшириқлар берилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар ўрганилди