Нурафшон шаҳрида ОИТС касаллигига қарши курашиш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, ОИТСга қарши курашиш маркази ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган тадбирда дастлаб ОАВ вакилларига жойлардаги муассасаларда рақамлаштириш борасидаги ишлар, поликлиника ва диспансерларга мурожаат қилган шахсларга электрон карта яратиш ва бошқа қулайликлар ҳақида тақдимот қилинди. Муҳими, беморнинг тиббий картасида рўйхатга олинган вақтидан бошлаб, рўйхатдан чиқарилишигача қадар бўлган даврдаги барча маълумотлар шаклланади ва жамланади. Электрон тизимда беморнинг шахсий маълумотлари, касаллигининг ташхиси, ўтказилган таҳлиллар, даволаш жараёни, вирусга қарши дори тайинлаш ва беморнинг дориларга содиқлиги ҳақида тўлиқ маълумотлар тўпланади ва сақланади.

Матбуот анжуманида ОИТСга қарши курашиш борасида Тошкент вилоятидаги ҳолат хусусида ҳам атрофлича маълумот берилди. Қайд этилганидек, ҳозир ҳудуд бўйича 7,5 минг нафардан ортиқ беморлар рўйхатга олинган. Уларнинг 52 фоизи эркаклар ва 48 фоизи аёллардир. Афсуски, улар орасида болалар ҳам бор. Мазкур беморларнинг 95 фоизи диспансер назоратига олинган ва касалликка қарши даволаш чоралари кўрилмоқда. 

– ОИТСга қарши курашиш бўйича жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, маҳаллаларда тушунтириш-тарғибот ишларини амалга оширяпмиз. Айниқса, бу жараёнда бизга Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши мутахассислари ёшлар билан ишлаш, уларга касаллик ва унинг оқибатлари ҳақида маълумотлар бериляпти. Бу каби саъй-ҳаракатларимиз ўз натижасини беради, албатта, – дейди Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази санитария врачи Аҳмаджон Ҳайитбоев. 

Тадбирда мутахассислар асосий муаммоларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтди. Миграциядан қайтганлар, бир кунлик ёлланма ишга чиқаётганлар, гиёҳвандлар ва бошқа шу каби тоифаларга кирувчи шахслар орасида ОИТС касаллиги борлиги айтилди. 

А.Мусаев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли саломатлиги муҳим вазифадир